АПЛ, 11-тур:  «Тоттенхэм» 9 киши бўлиб қолибушбу мавсумда 1-марта мағлуб бўлди

АПЛ, 11-тур:  «Тоттенхэм» 9 киши бўлиб қолибушбу мавсумда 1-марта мағлуб бўлди

Олдин маълум қилганимиздек, кеча оқшомда АПЛ 11-туридан ўрин олган сўнгги баҳс- Лондон дербиси ўтказилди.

Жорий мавсумда ҳам ишончни оқламаётган «Челси» «Тоттенхэм» устидан иродали ғалабага эришди. Беллашув кескин курашларга ва ҳисобланмаган голларга бой бўлди. ВАР аралашуви орқали жамоаларнинг 2тадан голи бекор қилинди. Шунингдек, «шпорлар» ҳимоячиси Ромеро четлатилиб, пенальти белгиланди. Иккинчи бўлим бошида эса Удожига ҳам қизил карточка кўрсатилгач, Постекоглу жамоаси 9 киши бўлиб қолди ва «кўклар» Жексоннинг ҳет-триги эвазига йирик ҳисоб қайд этишди. Аниқроғи, Кулусевскининг тезкор голига Палмер ва Жексон (3та) жавоб беришди. 
Алал-оқибат, Англия Премьер-лигасида ҳам ютқазмаган жамоа қолмади. Натижада 
«Шпорлар» 26 очко билан 2-поғонада қолишди ва «Шаҳарликларни»ни (27) ўтказиб юборишди. Почетинонинг «Аристократлар»и эса очколар сонини 15тага етказиб, 10-ўринга кўтарилишди.

АПЛ. 11-тур
ноябрь
ФУЛХЭММЮ - 0:1 (0:0)
БРЕНТФОРДВЕСТ ХЭМ - 3:2 (1:2)
БЕРНЛИКРИСТАЛ ПЭЛАС - 0:2 (0:1)
ЭВЕРТОНБРАЙТОН - 1:1 (1:0)
МАНЧЕСТЕР СИТИБОРНМУТ - 6:1 (3:0)
ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕДВУЛВЕРХЭМПТОН - 2:1 (0:0)
НЬЮКАСЛАРСЕНАЛ - 1:0 (0:0)
ноябрь
НОТТИНГЕМ ФОРЕСТАСТОН ВИЛЛА - 2:0 (1:0) 
ЛУТОНЛИВЕРПУЛЬ - 1:1 (0:0) 
ноябрь
ТОТТЕНХЭМ — ЧЕЛСИ-1:4 (1:1)
«Тоттенҳэм Стэдиум». 61726 томошабин.
Голлар: Кулусевски (6) — Палмер (35, пенальти), Жексон (75, 90+4, 90+7).
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен (Ҳёйбьерг, 45+1), Удожи, Мэддисон (Эмерсон, 45+1), Биссума, Кулусевски (Скипп, 61), Сарр (Бентанкур, 61), Сон, Жонсон (Дайер, 34).
Челси – Санчес, Жеймс (Гюсто, 77), Силва, Дисаси, Колуилл (Кукурелья, 46), Галлаҳер, Фернандес (Мудрик, 58), Палмер, Кайседо, Стерлинг (Угочукву, 90+1), Жексон.
Огоҳлантиришлар: Удожи (18), Жексон (45+10), Сарр (45+10), Колуилл (45+10), Гюсто (86), Мудрик (89), Угочукву (90+4). 
Четлатишлар: Ромеро (33), Удожи (55).