*** «Арсенал» АПЛ доирасидаги охирги 16та ўйиннинг 14тасини ўз фойдасига ҳал қилди. Бу оралиқдаги умумий голлар нисбати - 51:8.
***22 ёшли Букайо Сака («Арсенал») жорий мавсум 20та гол маррасига етди (АПЛда 16та ва ЧЛда 4та). Мавсум-2019/2020дан буён «канонирлар»дан ҳеч ким бу маррани забт этмаганди. Ўшанда Пьер-Эмерик Обамеянг 29та гол ҳосил қилганди. Сака шунингдек, охирги 12 йилда бундай натижа қайд этган биринчи англиялик бўлди (мавсум-2011/2012да Тео Уолкотт «Арсенал» учун 21та гол урганди).
*** «Ньюкасл» ҳужумчиси Александар Исак охирги 7та ўйинда 8та гол урди. Швециялик ҳужумчи шу билан АПЛда 20та гол маррасини забт этди.
*** «Шеффилд Юнайтед» АПЛ тарихида бир мавсум ҳисобидан 100та гол қўйиб юборган биринчи жамоа бўлди. Бутун Англия чемпионатини олсак, охирги марта 1908/1909 йиллар мавсумида «Лестер» бундан кўпроқ гол қабул қилганди (102та).
*** Эрлинг Холанд тўлиқсиз 2 мавсумда «Манчестер Сити» сафида 9 марта «хет-трик» қайд этди. Норвегиялик ҳужумчи шунинг баробарида АПЛ тарихида камида 6та «хет-трик» қайд этган Рууд ван Нистелрой, Робин ван Перси, Энди Коул ва Димитар Бербатов қаторига қўшилди.
26-ТУР ЎЙИНИ. 2 май
ЧЕЛСИ - ТОТТЕНХЭМ - 2:0 (1:0)
Лондон. 39000 томошабин.
Голлар: Чалоба (24), Жексон (72).
36-ТУР. 3 май
ЛУТОН - ЭВЕРТОН - 1:1 (1:1)
Лутон. 11873 томошабин.
Голлар: Адебайо (31) - Кэлверт-Льюин (24-пен.).
4 май
АРСЕНАЛ - БОРНМУТ - 3:0 (1:0)
Лондон. 60348 томошабин.
Голлар: Сака (45-пен.), Троссард (70), Райс (90+7).