Ҳар бир раунд пул демакдир!

Ҳар бир раунд пул демакдир!

УЕФА томонидан йўлга қў­йилган тизим футбол учун эталон сифатида тилга олинмайди бежиз.

Айниқса, еврокубоклар пирамидаси бошқа қитъа клубларини ҳайратлантириши тайин. Хусусан, «плей-офф» босқичлари учун белгиланган мукофот пули миқдори.

ЧЛ, ЕЛ ва КЛни ўзаро фарқли томонлари етарли. Дейлик, иштирокчи жамоалар сифати ўртасида катта тавофут бор. Шунингдек, бу турнирлар мукофот жамғармаси билан ҳам бир-биридан ажралиб туради. Бунда ҳаммаси даражага мувофиқ. Яъни улушнинг катта қисми бош мусобақа ЧЛга ажратилган, ўз ўрнида ЕЛ бу борада КЛдан олдинда. 3та турнирнинг ҳар бир «плей-офф» босқичи учун белгиланган рағбат миқдори ҳам пирамида шаклида. Мана, алоҳида тасвирга қараб, ҳар бир раунднинг баҳоси қанча эканлигини яна бир марта ёдга олинг.

ДарвоҚе... 
Месси қолди... «ПСЖ» яна 1|8 финалда қоқилди ва Лионель Месси ЧЛ тарихидаги энг сермаҳсул футболчилар рейтинги пешқадами Криштиану Роналдуга янада яқинлашиш имкониятидан мосуво бўлди. Ҳозирда «Ал-Наср»да пул ишлаётган португалиялик ҳам гол, ҳам ассистлар сони бў­йича етакчи. Демакки, «Гол+пас» тизимида мутлақ рекордчи. Леода жорий мавсум лоақал ассистлар сони бў­йича Кришдан олдинга ўтиб олиш имкони бор эди, бироқ...