Ашраф учун катта кураш бўлади

Ашраф учун катта кураш бўлади

«ПСЖ»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими бошқа топ-клубга ўтиши мумкин.

Парижликлар раҳбарияти 25 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, бироқ у кетиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Sports Zone хабарига кўра, Ҳакимига «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда ва футболчи ҳам фаолиятини давом эттириш учун иккала вариантга ҳам қизиқмоқда. Қайд этилишича, «қироллик клуби» марокашлик учун фақат кейинги ёзда таклиф билан чиқишга тайёр. Transfermarkt портали экспертлари унинг нархини 65 миллион еврога баҳолашмоқда. Ҳимоячининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.