Журналист Кристофер Мишелнинг хабар беришича, Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ёзда эркин агентга айланадиган франциялик ярим ҳимоячини сотиб олиш устида ишламоқда. Қайд этилишича, томонлар футболчининг трансферини ҳали тасдиқламаган, бироқ шартнома тафсилотлари аллақачон келишиб олинган. Аввалроқ, Ауар Испаниянинг «Бетис» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, қишда эса ярим ҳимоячининг ўзи «Милан»да бўлишни хоҳлаган. Уссем жорий мавсумда барча турнирларда бор-йўғи 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Transfermarkt 24 ёшли ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.