Азар «Реал»да қолади

Азар «Реал»да қолади

Бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар «Реал Мадрид»ни тарк этиш ниятида эмас.

Маrcа нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти эҳтимолий суд жараёнларидан қочиш учун футболчининг кетишини талаб қилмайди. Олдинроқ ярим ҳимоячи маошини тушириш учун сотиб юборилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Азар «қаймоқранглилар»нинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади. Эденнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Испания чемпионатининг жорий мавсумида 32 ёшли футболчи 5та учрашув ўтказиб, 1та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.