Жамшид Искандеров ҳам кетмоқда
Суперлига-2024 якунига етгач «Навбаҳор»ни бир қатор етакчилар тарк этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 32 ёшли тажрибали сардори Азимжон Аҳмедов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини “Андижон”га қарши ўтказади. Мазкур клублар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, “водий дербиси” ўйинлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.
Бундан ташқари, жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти сақланиб қолган, шунингдек, бўлажак рақибимиз “Андижон” билан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалидаги аламли мағлубиятлар учун ўзгача ҳисоб-китобимиз бор.
Шунинг учун бўлажак ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва “Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Азимжон Аҳмедов.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлига-2024 якунига етгач «Навбаҳор»ни бир қатор етакчилар тарк этиши кутилмоқда.
Чоршанба оқшомида бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг, Европа Чемпионлар Лигасида 5-тур учрашувлари якунланди.
Испаниянинг «ПСЖ» клуби вингери Марко Асенсио Ла Лигага қайтиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда «Todofichajes» портали саҳифаларида хабар берилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789