Байерга харидорлар кўпаймоқда

Байерга харидорлар кўпаймоқда

Ўтган мавсум «Хоффенхайм» таркибида порлаган Максимилиан Байернинг харидорлари кўпайиб кетди.

Caught Offside нашрининг ёзишича, 21 ёшли футболчини олиш мақсадида «Челси» Бундеслига клубига 20 миллион евролик таклиф юборди. Бироқ немислар инглизларнинг бу юришини блоклади. Байернинг шартномасида унинг бадал пули 30 миллион евро экани белгиланган ва «Хоффенхайм» ўз ўйинчисини шу суммадан камига бермайди. Бу ҳужумчига «аристократлар»дан ташқари «Байер», «Астон Вилла», «Боруссия Дортмунд», «Бавария» ва «Штутгарт» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Германия терма жамоасига жалб қилина бошлаган ҳужумчи ўтган мавсумда миллий чемпионатда 33та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16та гол ёздириб қўйган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.