Бакайоко «Барса» шорт-листида бор

Бакайоко «Барса» шорт-листида бор

ПСВ ва Бельгия терма жамоаси футболчиси Жоан Бакайоко «Барселона»нинг трансфер мақсадлари орасида.

Хабарингиз бор, бу йил ёзда «кўк-анорранглилар» ҳужум қанотларини кучайтиришга умид қилишмоқда. Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, «Барселона» 21 ёшли бельгиялик футболчига кўз тикмоқда, аммо уни ҳозирча устувор вариант деб ҳисобламайди. Агар каталонияликлар асосий мақсадлар бўйича музокараларда муваффақиятсизликка учраса, аниқ қадамлар қўйилиши мумкин. Transfermarkt портали Жоан Бакайоконинг нархини 45 миллион еврога баҳолаган. Ўтган мавсумда қанот ҳужумчиси ПСВ учун 49 ўйинда 14тадан гол ва ассистни амалга оширган. Шунингдек, Бельгия терма жамоаси учун 13 ўйинда 1та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.