Балотелли ўзгармаган...

Балотелли ўзгармаган...

«Адана Демиспор» ҳужумчиси Марио Балотелли клуб устози билан жанжаллашиб қолди.

Италиялик футболчи можаролардан йироқ эмас ва унинг навбатдаги баҳслашуви клуб устози Винченцо Монтелла билан бўлган. Шанба куни «Адана Демиспор» Туркия Суперлигаси доирасида «Умрания» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин жавомида Балотелли мураббийнинг ғазабини қўзғаган. Ҳакам ҳуштаги чалингач, мураббий ва футболчи ўртасида тортишув юзага келди. Ходимлар эса уларни ажратишган. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 2021 йил турк клуби сафига қўшилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.