«Барса»га рухсат берилди

«Барса»га рухсат берилди

УЕФА «Барселона»га Чемпионлар Лигасида ўйнашга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби бунга қадар Испания Қироллик футбол федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўланган пуллар туфайли коррупцияда гумон қилинганди. 2001 йилдан 2018 йилгача Негрейра Каталония клубидан 7,3 миллион евро олган. УЕФА мутасаддилари ушбу иш бўйича ички терговни якунлади. Хабарда айтилишича, «Барселона»га 2023/24 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этишига рухсат берилади. Хави шогирдлари ўтган мавсум Ла Лигада ғолиб чиқишган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.