«Барса»га ҳукм ўқилди...

«Барса»га ҳукм ўқилди...

Клуб агентларга тўланиши керак бўлган суммаларни футболчиларнинг маоши орқали тўлаб келган.

«Барселона» клуби суд томонидан расман 23 млн. евро солиқ тўлашга ҳукм қилинди. Гап клуб 2012-2015 йиллар мобайнида футболчиларнинг агентларига тўланиши керак бўлган пуллар ҳақида кетмоқда. Суднинг қарорига кўра, «Барселона» клуб маълум давр мобайнида агентларга берилиши керак бўлган фоизларни тўғридан-тўғри тўламаган. Клуб бу пулларни футболчиларнинг маошига қўшган. Футболчилар эса ўз маошларидан агентларга керакли суммани ўтказиб берган. Шундай қилиб, суд агентларга тўланиши керак бўлган комиссия солиққа тортилиши шарт деб топди. «Барселона» клуби эса бу қарордан норози экани ҳақида баёнот бериб улгурди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.