"Барселона" Фермин Лопес билан шартномасини узайтирди

"Барселона" Фермин Лопес билан шартномасини узайтирди

"Барселона" ўзининг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида 21 ёшли ярим ҳимоячи Фермин Лопес билан шартномани 2029 йилгача узайтирганини эълон қилди.

Маълумот учун,  Фермин Лопес 2016 йилдан бери Каталония клуби тизимида ўйнаб келмоқда. Бу даврда у катталар жамоаси сафида барча турнирларда 48 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.