Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар «Барселона» энди ўйинчилар хариди учун кам сарфлайди, деб ўйласангиз, адашасиз.
Миш-мишларга кўра, клуб келаси ёзда «Камп Ноу»га биринчи даражали футболчиларни таклиф қилиш устида ишламоқда. Қуйида улардан баъзилари келтирилган.
Лео Месси
Аргентиналик футболчининг ажойиб тарзда қайтиши «Барса» мухлисларининг орзуси. Хабар қилинишича, 35 ёшли футболчи келажаги борасида якуний қарорни декабрь ойида якунланадиган ЖЧ-2022дан кейин қабул қилади. Қайд этилишича, парижликлар ҳам унинг шартномасини 2024 йилгача узайтиришга тайёр.
Бернарду Силва
Diario Sport вакилининг сўзларига кўра, Матеу Алемани кейинги ёзда яна отни қамчилайди. Португалиялик ярим ҳимоячи «Барса»нинг 2022 йилдаги энг катта трансфер мақсадларидан бири эди, аммо тўртта иқтисодий дастакни фаоллаштириш шартномани имзолаш учун етарли эмасди, тўғриси.
Дани Олмо
«Ла Масия»нинг собиқ иқтидори Жоан Лапортанинг узоқ муддатли трансфер мақсадларидан бири эканлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, «Барселона» 24 ёшли футболчи билан 2023 йилда бирлашиш борасида оғзаки келишувга эга. Унинг «РБ Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди, шунинг учун у арзонлаштирилган нархда сотилади.
Рубен Невеш
Шубҳасиз, 25 ёшли футболчини сотиб олишга қарор қилган тақдирда, Хорхе Мендеш «Барселона»га ёрдам беради. Таянч ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг потенциал давомчиси саналади. Унинг «Вулверхемптон»даги амалдаги шартномаси ҳам икки йилдан камроқ вақт ичида тугайди.
Жоау Феликс
Айтишларича, Жоан Лапорта португалиялик иқтидорларнинг ашаддий мухлиси. «Барса» президенти Феликснинг потенциал трансферини Хорхе Мендеш билан бир неча бор муҳокама қилган, аммо 22 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида ўйнамасагина, «Атлетико»ни тарк этади. Келинг, келаси ёзда вазият қай томонга ўзгаришини кўрамиз.
Флориан Виртц
Немис истеъдоди «Барса» мухлиси бўлиб, у бир неча бор «кўк-анорранглилар» билан боғланган. Хабар қилинишича, «Байер» 19 ёшли футболчига 150 миллион еврога нархлаган, бироқ бу унинг жиддий жароҳат олишидан олдин эди...
Рафаэль Леао
Жорий мавсум 6 ўйинда 6та гол урган португалиялик вингер «Милан» билан катта ғалабаларни орзу қилмоқда. Айримларнинг айтишича, шахсан Роналдиньо 23 ёшли футболчини ҳозирги куннинг энг зўр ўйинчилардан бири деб билади. Албатта, агар Леао кейинги қадамни қўйишга қарор қилса, «Барселона» пойгада бўларди.
Трент Александр-Арнольд
Бу ерда кўпам умид қилиш ярамайди. Бир хабарда айтилишича, «Барселона» юлдуз қанот ҳимоячиси учун 80 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бу шубҳали манба томонидан берилган, аммо биз буни эътиборсиз қолдира олмаймиз. «Ливерпуль» ҳозир инқирозда. Агар уларнинг мавсуми режадагидек ўтмаса, ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Манба: tribuna.com, М.Пўлатов таржимаси.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789