Батурина «Реал» таклифини рад этди

Батурина «Реал» таклифини рад этди

Мадриднинг «Реал» клуби Загребнинг «Динамо» ярим ҳимоячиси Мартин Батурина билан келишувга эриша олмади.

21 ёшли футболчи мавсум охирида уни сотиб олмоқчи бўлган ва 2 йилга ижарага бермоқчи бўлган Мадрид клуби таклифини рад этди. Хорватияда энг иқтидорли футболчи сифатида кўрилаётган Мартин келаси ёзда топ-клубнинг асосий жамоасида ўз ўрнини топмоқчи бўлгани учун таклифни рад этди. Батуринага «Реал»дан ташқари «Барселона», «Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Ярим ҳимоячининг ўзи Бундеслигани идеал вариант, деб ҳисобламоқда. Потенциал харидор бунинг учун 20-25 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.