«Бавария» мавсумни рекорд билан бошлади

«Бавария» мавсумни рекорд билан бошлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби янги мавсумнинг биринчи турида «Айнтрахт»ни сафарда 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, Бундеслига рекордини ўрнатди.

Мюнхенликлар 6та голдан 5тасини биринчи бўлимда киритишди. Жошуа Киммих, Бенжамин Павар, Садио Мане, Жамал Мусиала ва Серж Гнабри биттадан гол уришди. «Бавария» матбуот хизмати хабарига кўра, бу Бундеслиганинг 1-туридаги 1-бўлимдан кейин қайд этилган энг йирик натижа ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Германиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Мюнхенликлар сўнгги 10 мавсумдан буён кубокни қўлга киритишмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.