«Бавария»да қўшалоқ рекорд

«Бавария»да қўшалоқ рекорд

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «Бавария» бир ўйинда икки рекорд қайд этди.

Томас Тухель шоирдлари Данияга сафар қилиб, «Копенгаген» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, «Бавария» қитъанинг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичларида мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 36тага етказди. Бу янги рекорд ҳисобланади. Бундан ташқари, мюнхенликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида кетма-кет 15 маротаба ғалаба қозонди. Бу ҳам рекорд натижа сифатида турнир тарихига киртилди. «Бавария» ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидаги сўнгги мағлубиятини 2017 йили «ПСЖ»дан қабул қилиб олганди. Шундан бери Бундеслига гранда 33та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.