«Бавария» жазоланди

«Бавария» жазоланди

«Бавария» мухлислари Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган «Лацио»га қарши меҳмондаги ўйинда пиротехника воситаларидан фойдалангани учун УЕФА томонидан жазоланди.

Кейинги сафар ўйинида клуб ишқибозлари стадионга кира олмайди. Уларга чипта тарқатишга рухсат этилмайди. Бундан ташқари, ташкилот мюнхенликларга 50750 евро миқдорида жарима солган. Ушбу таъқиқ «Бавария» кейинги босқичга чиққанида амал қилади. Агарда клуб ўз майдонида «Лацио»ни енга олмаса, келгуси мавсумдаги илк меҳмондаги ўйин немис мухлисларисиз ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.