“Андижон”нинг тиниб-тинчимас футболчиси, қанотда ўзининг рейдлари билан рақибларга жиддий хавф туғдириб келаётган ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманнонов бўлажак ўйин олдидан клуб матбуот хизматига интервью берди.
- Бектемир, чемпионат якунига бир тур қолди ва “Андижон” охирги ўйинни Наманганда ўтказади. Ушбу учрашув олдидан нималарни ўйлаяпсиз ва тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Жамоа билан охирги ўйинга жуда яхши тайёрланяпмиз. Бу йилги мавсумни ғалаба билан якунлаб қўймоқчимиз. Ҳамма яхши кайфиятда дамга чиқиб кетишни хоҳлайди.
- Маълумки, “Андижон” шу йилнинг ўзида “Навбаҳор” билан икки марта ўйнади ва иккаласида ҳам учтадан гол уриб ғалаба қозонди. Айтинг-чи, “Навбаҳор” “Андижон” учун қулай рақибга айландими?
- Дерби учун алоҳида тайёргарлик кўрилади. Жамоа яхши кайфиятда. Наманганда ажойиб ўйин бўлади. Барча мухлисларимизни ушбу учрашувга чорлаб қоламиз.
- Октябр ойидаги Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин “Навбаҳор” қанчалик ўзгарди, деб ўйлайсиз?
- “Навбаҳор” яхши жамоа. Финал битта ўйиндан иборат бўлгани учун омад бизга кулиб боқди. Чемпионатнинг охирги учрашуви ҳам қизиқарли кечади.