Беларус. «Энергетик-БГУ»дан йирик ғалаба, Абдухолиқовдан яна дубль

Беларус. «Энергетик-БГУ»дан йирик ғалаба, Абдухолиқовдан яна дубль

Беларус чемпионатида 28-тури доирасидаги бир қатор ўйинлар якунига етди.

Жумладан, ҳамюртларимизнинг «Энергетик-БГУ»  жамоаси Минскда «Динамо» меҳмони бўлиб йирик ҳисобда зафар қучди – 4:1. Шу куни ўзбекистонлик ҳужумчи Бобур Абдухолиқов дублини расмийлаштирган бўлса, яна бир футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилди.

Беларус Олий лигаси. 28-тур
«Динамо» Минск – «Энергетик-БГУ» - 1:4 
Голлар: Бакич 22 – Лаврик 9, Гришенко 72, Бобир Абдихолиқов пенальти 70, 84.
Четлатиш: Ҳусанов, 74.

Шу тариқа, «Энергетик-БГУ» 57 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, Бобур 25та гол билан тўпурарлар курашида яққол пешқадамлик қилмоқда.