Норвегияликнинг янги жамоаси билан шартномаси 5 мавсумга мўлжалланган. «Бу мен учун ажойиб кун. «Бенфика» билан шартнома имзолаш жуда таъсирли ва мен жуда хурсандман. Бу бутун дунё бўйлаб мухлисларга эга жуда ва жуда катта клуб. Бу буюк тарихга эга ва умид қиламанки, келажаги буюк клуб», - дея Эурснеснинг сўзларидан иқтибос келтиради «Бенфика» матбуот хизмати. 26 ёшли норвегиялик футболчи ўтган мавсумда «Фейеноорд» сафида барча турнирларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.