«Бенфика»нинг 59 йиллик рекорди такрорланди

«Бенфика»нинг 59 йиллик рекорди такрорланди

«Байер» «Бенфика»нинг ХХ асрдаги рекордини такрорлади.

Леверкузен клуби Бундеслиганинг 32-турида «Айнтрахт»ни меҳмонда мағлуб этди (5:1) ва мағлубиятсиз сериясини 48та ўйинга етказди. Бу кўрсаткич бўйича немис клуби «Бенфика» билан тенглашди, лиссабонликлар ҳам 1963 йилнинг 22 декабридан 1965 йилнинг 7 февралига қадар барча расмий мусобақаларда кетма-кет 48та ўйинда ютқазишмаган. Бу - еврокубокларда иштирок этган клублар учун Европа футболи тарихидаги энг узун сериялар. Агар Алонсо жамоаси пайшанба куни Европа Лигаси ярим финалида «Рома»га енгилмаса, мутлақ рекордчига айланади. Шунингдек, «Байер» Бундеслиганинг жорий мавсумида 82та гол уриб, клуб рекордини ўрнатди. Бу кўрсаткич бўйича Бундеслига рекорди «Бавария»га тегишли - 1971/72 йилги мавсумда 101та гол. Бундеслиганинг жорий мавсуми тугагунига қадар «Байер» сафарда «Бохум»га, ўз майдонида «Аугсбург»га қарши ўйнайди. 9 май куни Германия чемпиони Европа Лигасининг иккинчи ярим финалида «Рома» билан тўқнаш келади (биринчи ўйин - 2:0). 25 май куни эса Германия кубоги финалида «Кайзерслаутерн»га қарши майдонга тушади. Аввалроқ «Байер» топ-лига жамоалари ўртасида мағлубиятсиз серия бўйича «Ювентус» рекордини (43) янгилаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.