ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
Карим Бензема 22 декабрь куни Франция миллий жамоасидаги фаолиятига нуқта қўйганини эълон қилди. Атиги бир ойча муқаддам ҳам бундай баёнот ақлга сиғмасди.
Зеро, «Реал» ҳужумчиси «Олтин тўп»ни қўлга киритди ва Қатар мундиали иштиёқида ўзини бироз авайлади ҳам. Якунда голеадор ҳужумчи Дидье Дешам жамоаси билан Қатарга йўл олди, бироқ ЖЧ стартига оз муддат қолган бир паллада жароҳатланиб, таркибдан четга чиқиб қолди. Насиб бўлмаса, шундай...
Франция президенти Эммануэль Макрон Қатар-2022 финали олдидан мамлакат футболи афсоналари қатори Карим Бенземани ҳам Дохага таклиф қилди, бироқ у Мишель Платини ва бошқалар каби фахрий меҳмон бўлишни истамади. Табиийки, амалдаги футболчининг рад жавоби негатив муносабат келтириб чиқарди. Хусусан, Францияда кўпчилик унга нафрат билан қарай бошлади. Шунинг баробарида Бензема ва Дешам ўртасидаги алоқалар жойида эмаслиги ҳақида турли тахминлар юзага қалқиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, CNN ва New York Times журналисти Роман Молина буни ўз аккаунтида тасдиқлади. Мана, унинг баёнотидаги асосий фикрлар:
- Дешам ҳужумчини Евро-2016 «заявка»сига қўшиш бўйича ваъда берган, аммо кейинроқ буни унутган.
- Ўзаро қалин дўстлар - Бензема ва Мбаппе Франция термасида таъсир кучларидан фойдаланиб, баъзи футболчиларнинг ўйнашлари, айримларини услубга мувофиқ келмасликлари учун захирада қолдириш масаласига аралашишган.
- «Бенземанинг иши» спорт ёки хулқ-атвор муаммоси эмас, балки баъзи одамларнинг худбинлиги ва иккиюзламачилиги маҳсулидир. Дешам уни жамоага қайтаришни хоҳламаган, аммо уни мажбур қилишган.
- Бенземага қарши агрессив кампания анчадан буён давом этмоқда ва бу Франция футбол федерацияси томонидан атайин уюштирилмоқда. Ҳаммаси шу қадар бемаъниликки, ҳаттоки, бошқа футболчилардан Бенземанинг ижтимоий тармоқларга қўядиган постларига лайк босмаслик сўралган.
- Футбол федерацияси Орельен Тчуаменидан ғазабда, чунки у Бенземани ошкора равишда қўллаб-қувватлади.
Карим Бенземанинг ўзи «Инстаграм» тармоғида Франция миллий жамоасининг деярли барча футболчилари саҳифаси билан алоқани узди. Яъни ўз обунасини ўчирди. Marca нашри хабарига қараганда, саҳифасига Бензема ёзилган футболчилар орасида фақат Эдуарду Камавинга ва Орельен Тчуамени («Реал»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Рафаэль Варан («МЮ») ҳамда Маркус Тюрам («Боруссия» М.) қолишди.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789