Берналга янги шартнома тайёрланмоқда

Берналга янги шартнома тайёрланмоқда

«Барселона» ярим ҳимоячи Марк Берналь янги шартнома имзолайди.

Diaro Sport нашрининг хабар беришича, бу шу ҳафта ичида содир бўлади. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва муайян шартлар бажарилса, уни яна 3 йилга узайтириш имконияти ҳам бор. «Блауграна» шартномани 2029 йилгача узайтиришга қарор қилди. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам, спорт директори Деку ҳам жароҳат туфайли салкам бир йил майдонга туша олмайдиган 17 ёшли ярим ҳимоячига тўлиқ ишонишади. Янги шартнома бандлари Берналь 18 ёшга тўлганидан кейин расмий кучга киради ва нақ 500 миллион евролик товон пули тақдим этилади. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лиганинг 3та ўйинида иштирок этишга улгурган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.