Бернарду «ПСЖ»га ўтишга рози

Бернарду «ПСЖ»га ўтишга рози

«Манчестер Сити» ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва «ПСЖ»га ўтишга қизиқмоқда, деб хабар беради L'Equipe.

Манбанинг хабарига кўра, француз клуби ёзги трансферлар ойнаси тугагунига қадар футболчини сотиб олишга умид қилмоқда. Бироқ, уни сотиб олиш осон бўлмайди, чунки «шаҳарликлар» ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро олишни хоҳлашади. Аввалроқ, португалиялик футболчига «Барселона» қизиқиш билдираётгани, аммо каталонияликларда унинг трансфери учун маблағ йўқлиги ҳақида хабар берилганди. 28 ёшли Силва жорий мавсум «Манчестер Сити» сафида 3та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.