Бернарду учун Френки қўшиб берилади...

Бернарду учун Френки қўшиб берилади...

«Барселона» юқори даражадаги савдони кўриб чиқмоқда.

Клуб бош мураббийи Хави Эрнандес «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз жамоасига қўшилишини истамоқда, бироқ Каталония клубининг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли трансфер амалга ошмайди. Daily Mirror хабарига кўра, «Барселона» Френки де Йонгни шартномага қўшиши мумкин, бу эса 28 ёшли португалияликнинг трансфер имкониятларини сезиларли даражада оширади. «Шаҳарликлар» бундай алмашинувга қизиқиш билдиришлари мумкин, чунки улар, аввалроқ хабар қилинганидек, нидерландиялик ярим ҳимоячига бефарқ эмас. Transfermarkt маълумотларига кўра Бернарду Силва 80 миллион еврога баҳоланган, Френки де Йонгни эса 75 миллион еврога.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.