Ярим ҳимоячи асосий жамоадаги 15 йиллик фаолиятидан сўнг Бильбаони тарк этадиган бўлди. Албатта, Муниаин клубнинг энг ёрқин даври қаҳрамони сифатида тарихдан жой олади. «Сен ҳаётимнинг кўрки, мазмуни эдинг. Бироқ энди хайрлашиш вақти келди» - шундай самимий эътироф билан Икер Муниаин «Атлетик»даги ёрқин фаолиятига нуқта қўйди: ярим ҳимоячи асосий жамоадаги 15 йиллик фаолиятидан сўнг Бильбаони тарк этадиган бўлди. Албатта, Муниаин клубнинг энг ёрқин даври қаҳрамони сифатида тарихдан жой олади.
12 ёшида «Атлетик» академиясига келган Икер 15 ёшида асосий жамоанинг ўртоқлик, бир йилдан кейин расмий учрашувида майдонга тушди. Ўзининг дебют голидан кейин эса келажак режаларини баён этди: «Атлетик» либосида шунақа эҳтиросли лаҳзалардан завқ олиб, мухлисларимизни хурсанд қилишдан умидворман».
Кейин рекордлар «ёмғири» бошланди: клуб тарихидаги энг ёш ўйинчи (16 йил, 7 ой, 11 кун), Ла Лигадаги энг ёш гол муаллифи (16 йил, 9 ой, 15 кун), «Испаниялик Месси» ва «Супериқтидорли ўсмир» унвонлари соҳиби. Натижада ёш иқтидор номдор жамоалар эътиборини ўзига жалб этди. Айниқса, «Олд Траффорд»да «МЮ»га қарши майдонга тушган 19 ёшли ярим ҳимоячи тажрибали жамоадошларидан ҳам самаралироқ ўйин кўрсатиб, ғалаба голини урганида, бутун Европага танилди.
Бироқ Муниаин ўзини «Атлетик»дан бошқа бирорта клуб таркибида тасаввур қила олмасди. Ҳатто «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «МЮ» вариантлари ҳам уни қониқтирмасди. Кейинчалик «Ювентус» ва «Тоттенхэм»нинг таклифларини ҳам рад этди. Чунки Икер ўз уйидан узоқлашишни истамасди.
Қаҳрамонимиз мураббийлар билан ҳам деярли жанжаллашмаган, фақат бир марта Марсело Бьелса 2012 йилда келиша олмай қолган, лекин можаро тезда унутилганди. Арзимас муаммоларга Икер эътибор бермасди: клуб ҳаммадан устун.
2015 йилда Муниаин илк марта жароҳат олди ва маълум муддатга жамоадошлари билан машғулотларда қатнаша олмайдиган бўлди: «Соғломлик даврингда қадрига етмайдиган нарсалар ҳам бор. Шундай паллада уларни соғиниб қоласан». Жароҳат туфайли Икер Кубок ва Суперкубок финалларида майдонга туша олмади. Лекин иккинчи ўйиндаги «Барса» устидан эришилган ғалабани (5:1) худди соғлом одамлардек нишонлади, эҳтиросларини тия олмади: «Бу менинг спортчилик давримдаги энг буюк воқеа бўлди. Ўша манзара ҳанузгача кўз ўнгимда: мен шаҳар бошқармасининг айвонидан «Атлетик» либосидаги кишиларнинг бахтиёр чеҳраларини кузатиб турганман. Бу илҳомбахш лаҳзалар бир умрга хотирамдан ўрин олган. Бу тарихий муваффақиятни тез орада яна такрорлашимиздан умидворман».
Ўша йили амалдаги шартномаси муддатини 2019 йилгача узайтирган футболчи шундай хитоб қилганди: «Танамда жоним бор экан, фақат «Атлетик» шарафини ҳимоя қиламан!»
Икки йилдан кейин баск яна жароҳат олди ва ярим йилни майдон ташқарисида ўтказди. Лекин оёққа туриб олгач, тўппа-тўғри асосий таркибдан жой олди ва жамоанинг элитани тарк этмаслигига ёрдам берди. Ҳа, «Атлетик» тарихида шунақа давр ҳам бўлган.
2021 йилда жамоа иккинчи Суперкубок совринини қўлга киритди, лекин энг кўп соғинтирган зафар ҳали олдинда эди: жорий мавсумда «Атлетик» 40 йиллик танаффусдан кейин Испания Кубоги соҳибига айланди. Афсонавий баржада бўлиб ўтган совринни нишонлаш байрамида Икер кемага ҳаммадан аввал кириб келди ва кубокни боши узра баланд кўтарди.
Ҳозир Муниаин 31 ёшда, Бильбаодаги 15 мавсуми эвазига ўйинлар сони бўйича 2-ўринга (олдинда фақат афсонавий дарвозабон Хосе Анхель Ирибар) кўтарилиб олди. Шунингдек, у жамоа сардори ва ёш футболчиларнинг раҳнамоси.
Сўнгги пайтларда ўйин амалиёти пасайиб кетгач, Муниаин узоқ кутилган Кубокни қўлга киритганидан кейин «Атлетик»дан кетишга қарор қилди. У ўз фаолияти давомида футболчи кўриши мумкин бўлган барча воқеалар - парвозлар ва пасайишлар, мухлислар ҳурмати, оғир жароҳатлар, турли даврлардаги турли мураббийларга гувоҳ бўлди.
Ўзининг хайрлашув мактубида Икер клуб раҳбарияти, ишчи-хизматчилар, мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларига миннатдорчилик изҳор этди:
«12 ёшли пайтимда Бильбаога келгандим. Ҳозир, қарийб 20 йилдан кейин клубни тарк этяпман. Асосий таркибдаги 15 йиллик фаолиятимда ўзим орзу қилган 25-Испания Кубогини қўлга киритганимиздан ва уни баржада байрам қилганимиздан беҳад бахтиёрман».
31 ёш - футболчи учун бутсани михга иладиган чегара эмас. Муниаин футболдаги фаолиятини давом эттиради. Фақат у шунчаки, Испания ташқарисида тўп суради. Мақсади - «Атлетик»ка қарши ўйнамаслик. Икер «Нуэво Сан-Мамес»даги мухлислар хотирасида ҳаётини шу жамоага бағишлаган сардор мақомида қолишни истайди. 12 ёшида «Атлетик» академиясига келган Икер 15 ёшида асосий жамоанинг ўртоқлик, бир йилдан кейин расмий учрашувида майдонга тушди. Ўзининг дебют голидан кейин эса келажак режаларини баён этди: «Атлетик» либосида шунақа эҳтиросли лаҳзалардан завқ олиб, мухлисларимизни хурсанд қилишдан умидворман».
Кейин рекордлар «ёмғири» бошланди: клуб тарихидаги энг ёш ўйинчи (16 йил, 7 ой, 11 кун), Ла Лигадаги энг ёш гол муаллифи (16 йил, 9 ой, 15 кун), «Испаниялик Месси» ва «Супериқтидорли ўсмир» унвонлари соҳиби. Натижада ёш иқтидор номдор жамоалар эътиборини ўзига жалб этди. Айниқса, «Олд Траффорд»да «МЮ»га қарши майдонга тушган 19 ёшли ярим ҳимоячи тажрибали жамоадошларидан ҳам самаралироқ ўйин кўрсатиб, ғалаба голини урганида, бутун Европага танилди.
Бироқ Муниаин ўзини «Атлетик»дан бошқа бирорта клуб таркибида тасаввур қила олмасди. Ҳатто «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «МЮ» вариантлари ҳам уни қониқтирмасди. Кейинчалик «Ювентус» ва «Тоттенхэм»нинг таклифларини ҳам рад этди. Чунки Икер ўз уйидан узоқлашишни истамасди.
Қаҳрамонимиз мураббийлар билан ҳам деярли жанжаллашмаган, фақат бир марта Марсело Бьелса 2012 йилда келиша олмай қолган, лекин можаро тезда унутилганди. Арзимас муаммоларга Икер эътибор бермасди: клуб ҳаммадан устун.
2015 йилда Муниаин илк марта жароҳат олди ва маълум муддатга жамоадошлари билан машғулотларда қатнаша олмайдиган бўлди: «Соғломлик даврингда қадрига етмайдиган нарсалар ҳам бор. Шундай паллада уларни соғиниб қоласан». Жароҳат туфайли Икер Кубок ва Суперкубок финалларида майдонга туша олмади. Лекин иккинчи ўйиндаги «Барса» устидан эришилган ғалабани (5:1) худди соғлом одамлардек нишонлади, эҳтиросларини тия олмади: «Бу менинг спортчилик давримдаги энг буюк воқеа бўлди. Ўша манзара ҳанузгача кўз ўнгимда: мен шаҳар бошқармасининг айвонидан «Атлетик» либосидаги кишиларнинг бахтиёр чеҳраларини кузатиб турганман. Бу илҳомбахш лаҳзалар бир умрга хотирамдан ўрин олган. Бу тарихий муваффақиятни тез орада яна такрорлашимиздан умидворман».
Ўша йили амалдаги шартномаси муддатини 2019 йилгача узайтирган футболчи шундай хитоб қилганди: «Танамда жоним бор экан, фақат «Атлетик» шарафини ҳимоя қиламан!»
Икки йилдан кейин баск яна жароҳат олди ва ярим йилни майдон ташқарисида ўтказди. Лекин оёққа туриб олгач, тўппа-тўғри асосий таркибдан жой олди ва жамоанинг элитани тарк этмаслигига ёрдам берди. Ҳа, «Атлетик» тарихида шунақа давр ҳам бўлган.
2021 йилда жамоа иккинчи Суперкубок совринини қўлга киритди, лекин энг кўп соғинтирган зафар ҳали олдинда эди: жорий мавсумда «Атлетик» 40 йиллик танаффусдан кейин Испания Кубоги соҳибига айланди. Афсонавий баржада бўлиб ўтган совринни нишонлаш байрамида Икер кемага ҳаммадан аввал кириб келди ва кубокни боши узра баланд кўтарди.
Ҳозир Муниаин 31 ёшда, Бильбаодаги 15 мавсуми эвазига ўйинлар сони бўйича 2-ўринга (олдинда фақат афсонавий дарвозабон Хосе Анхель Ирибар) кўтарилиб олди. Шунингдек, у жамоа сардори ва ёш футболчиларнинг раҳнамоси.
Сўнгги пайтларда ўйин амалиёти пасайиб кетгач, Муниаин узоқ кутилган Кубокни қўлга киритганидан кейин «Атлетик»дан кетишга қарор қилди. У ўз фаолияти давомида футболчи кўриши мумкин бўлган барча воқеалар - парвозлар ва пасайишлар, мухлислар ҳурмати, оғир жароҳатлар, турли даврлардаги турли мураббийларга гувоҳ бўлди.
Ўзининг хайрлашув мактубида Икер клуб раҳбарияти, ишчи-хизматчилар, мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларига миннатдорчилик изҳор этди:
«12 ёшли пайтимда Бильбаога келгандим. Ҳозир, қарийб 20 йилдан кейин клубни тарк этяпман. Асосий таркибдаги 15 йиллик фаолиятимда ўзим орзу қилган 25-Испания Кубогини қўлга киритганимиздан ва уни баржада байрам қилганимиздан беҳад бахтиёрман».
31 ёш - футболчи учун бутсани михга иладиган чегара эмас. Муниаин футболдаги фаолиятини давом эттиради. Фақат у шунчаки, Испания ташқарисида тўп суради. Мақсади - «Атлетик»ка қарши ўйнамаслик. Икер «Нуэво Сан-Мамес»даги мухлислар хотирасида ҳаётини шу жамоага бағишлаган сардор мақомида қолишни истайди.
р.иброҳимов тайёрлади