Браим рақобатдан қўрқмайди

Браим рақобатдан қўрқмайди

«Реал» ҳужумкор футболчиси Браим Диас фаолиятини Мадрид клубида давом эттириш бўйича якуний қарорга келди.

«Қироллик клуби» келаси мавсум Килиан Мбаппе ва Эндрикни асосий таркибда ўйнатмоқчи. Бироқ Браим Диас рақобатдан чўчимаслигини билдирди. 24 ёшли футболчига Англия, Италия ва Саудия Арабистонидан катта таклифлар бўлаётганди. Лекин Диас келаси мавсум ҳам мураббийлар штаби унга етарли даражада ўйин вақти ажратишига ишонмоқда. Марокашлик футболчи якунланган мавсумда барча турнирларда 44та учрашувда иштирок этиб, жами 12та гол ва 9та ассист муаллифи бўлди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.