Бразилия термасига даъвогар мураббийлар

Бразилия термасига даъвогар мураббийлар

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийлигига даъвогарлар орасида кимлар борлиги маълум бўлди.

L'Equipe хабарига кўра, Тите кетганидан кейин бўшаб қолган лавозимга Зинедин Зидан, Маурисио Почеттино, Томас Тухель ва Рафаэль Бенитес даъвогарлик қилмоқда. Қайд этилишича, Бразилия футбол конфедерасияси (CFB) раҳбарлари сезиларли ютуқларга эришган хорижликни бош мураббий сифатида кўришни истамоқда. Энг яхши вариант ҳозирда ишламайдиган мутахассисни тайинлаш бўлади. Манбага кўра, Зидан номзоди Бразилия футбол федерацияси, шунингдек, миллий жамоанинг баъзи футболчиларини кўпроқ қизиқтирмоқда. Франциялик мутахассис бразилияликларга, жумладан, собиқ ҳужумчи Роналдога ҳам ёқади. Зинедин қўл остида Мадрид клубида ўйнаган Винисиус Жуниор, Эдер Милитао ва Каземиро ҳам тарафдорлар қаторида. Аввалроқ Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоаси устози бўлиши айтилганди, бироқ мураббий «Реал» билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномани тўлиқ бажариш ниятида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.