Бразилия футбол конфедерацияси клубларни жазоламоқчи

Бразилия футбол конфедерацияси клубларни жазоламоқчи

Бразилия футбол конфедерацияси ўз мусобақалари регламентига мухлислар томонидан ирқчиликка йўл қўйганлик учун жазо чораларини жорий қилади, деб ёзади “ТАСС”.

Тегишли қарор бугун ташкилот кенгашининг йиғилишида қабул қилинди. Энг кам жарима миқдори 500 000 реал (тахминан 90 000 доллар). У ирқчиликнинг биринчи ҳолатларида жамоаларга тайинланади. Қайта такрорланган тақдирда жамоа бўш трибуналар олдида ўйнашга мажбур бўлади. Агар ирқчилик ҳолатлари яна такрорланса, бу жамоани очко йўқотиш билан таҳдид қилади. Бу қарор клублар манфаатларига зид бўлиб, улар мухлислар ирқчилик анжомлари учун якка тартибда жавобгар бўлишини таъкидлаган. Қоидалар Бразилия футбол конфедерацияси ҳомийлигида ўтказиладиган барча турнирларга нисбатан қўлланилади. Шу пайтгача бундай ҳолатларнинг барчаси Олий спорт суди томонидан тегишли спорт кодекси асосида тартибга солинган. Ҳужжатга кўра, футболчилар ва мураббийлар штаби аъзолари томонидан ирқчиликнинг намоён бўлиши 5-10 ўйинга четлатиш билан жазоланади.