Бу борада Ибра етакчи

Бу борада Ибра етакчи

Криштиану Роналду клублар ва терма жамоалар миқёсида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатган ва ҳар гал тўп киритиганда унинг кўрсаткичи ўсиб бораверади.

Статистика экспертлари қайси футболчилар энг кўп жамоага гол урганини ҳам ҳисоблаб чиқишди. Бу борада Роналдудан зўрлари бор экан. Эътиборингизга кучли бешлик ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз.

5-ўрин: Луис Суарес

Уругвайлик ҳужумчи ўз юртидан ташқари Бразилия, Нидерландия, Англия, Испания ва АҚШ чемпионатларида жами 139та жамоа дарвозасини ишғол қилган.

4-ўрин: Вагнер Лав

Таниқли ҳужумчи Бразилия, Хитой, Қозоғистон, Россия, Франция, Дания ва Туркия лигаларида 143та жамоага гол урган.

3-ўрин: Криштиану Роналду

39 ёшли форвард Португалия, Англия, Испания, Италия, Саудия Арабистони юқори дивизионларида 144та жамоа посбонини ожиз қолдирган.

2-ўрин: Халк

Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Бразилия, Япония, Хитой, Португалия ва Россия чемпионатларида 146та жамоа дарвозасига йўл топган.

1-ўрин: Златан Ибрагимович

Бу борада швециялик форвард рекордчи ҳисобланади. Златан узоқ йиллик фаолияти давомида Швеция, Нидерландия, Италия, Франция, Англия, Испания ва АҚШнинг 153та жамоасига гол урган. Қизиғи шундаки, ушбу рейтингда етакчилик қилаётган Златан Ибрагимовичдан ташқари барча футболчилар фаолиятини давом эттирмоқда ва бу рўйхатни ўзгартириш имкони бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.