Бу трансфер масаласи ҳал...

Бу трансфер масаласи ҳал...

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер ёзги трансферлар вақтида «Ливерпуль»га кўчиб ўтади.

TyC Sports нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар аргентиналик футболчи билан трансфер борасида тўлиқ келишувга эришган. Унга кўра, Алексис билан узоқ муддатли шартнома имзоланади. Бу трансфердан «Брайтон» 70 миллион евро атрофида бадал пули олади. «Ливерпуль» шу тариқа ўз тарихидаги энг катта харидлардан бирини амалга оширмоқда. Клуб тарихида энг қиммат трансфер соҳиби Виржил ван Дейк ҳисобланади. Англияликлар нидерландиялик ҳимоячи учун ўз вақтида «Саутгемптон» клубига 84,65 миллион евро тўлаган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.