Бундеслига "ёпилди" : Сараги саракка, пучаги пучакка...

Бундеслига "ёпилди" : Сараги саракка, пучаги пучакка...

Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..

 Аниқроғи Бундеслига-2023/2024 мавсумининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Шундай қилиб, Чемпион «Байер» (90) сўнгги турда «Аугсбург»дан устун келиб, Бундеслигани мағлубиятсиз тугатди. 
«Бавария» (72) эса «Хоффенхайм» билан баҳсда мағлубиятга учраб, 3-ўринга тушиб кетди. 
Мюнхен клубининг мағлубиятдан фойдаланган «Штутгарт» (73) «Боруссия М» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, мусобақани 2-ўринда якунлади. 
Айтганча, дастлабки 5 та ўринни эгаллаган жамоалар янги мавсумда Европа ЧЛсида қатнашади.  «Айнтрахт» (6-ўрин) Европа Лигасига, «Хоффенхайм» (7-ўрин) Конференциялар Лигасига йўлланма қўлга киритди. 
«Кёлн» ва «Дармштадт» иккинчи Бундеслигага равона бўлди, 16-поғонадаги «Бохум» ўтиш ўйинида қатнашади. 

Бундеслига. 34-тур. 18 май
БАЙЕР — АУГСБУРГ 2:1
Голлар: Бонифасе (12), Андрих (27) — Комур (62). 

ШТУТГАРТ — БОРУССИЯ М 4:0
Голлар: Гирасси (23, 31), Чон Ву Ён (75), Силас (83). 

ХОФФЕНХАЙМ — БАВАРИЯ 4:2
Голлар: Байер (8), Крамарич (68, 85, 87) — Тел (4), Дэвис (6). 

АЙНТРАХТ — ЛЕЙПЦИГ 2:2
Голлар: Экитик (60), Мармуш (77, пеналти) — Симонс (42, пеналти), Шешко (46). 

БОРУССИЯ Д — ДАРМШТАДТ 4:0
Голлар: Матсен (30), Ройс (38), Брандт (72), Мален (88). 

УНИОН БЕРЛИН — ФРАЙБУРГ 2:1
Голлар: Ҳоллербах (68), Ҳаберер (90+2, пеналти) — Доан (85). 

ВОЛФСБУРГ — МАЙНЦ 1:3
Голлар: Паредес (18) — Груда (24), ван ден Берг (71), Буркардт (85). 

ВЕРДЕР — БОХУМ 4:1
Голлар: Фридл (6), Юнг (78), Стаге (80), Шмид (88) — Антви-Ажей (85). 

ХАЙДЕНХАЙМ — КЁЛН 4:1
Голлар: Динкчи (16, 22), Зесса (36), Бесте (78) — Тиггес (64).