ЖЧ-2022. «Е» гуруҳи: Йўқ, Бундестим ҳали курашда!

ЖЧ-2022. «Е» гуруҳи: Йўқ, Бундестим ҳали курашда!

2-турдан ўрин олган марказий ўйинлардан бири Испания - Германия жангида ўйинида ғолиб томон аниқланмади - 1:1.

Япония термаси эса Коста-рикаликларга қарши баҳсда катта ташаббусга эришди, аммо гол уролмади. Қолаверса, якунда гол қўйиб юбориб, мағлубиятни тан олди. Шунга мувофиқ, бундестим гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

*** Германия термаси ўз тарихида илк марта ЖЧнинг дастлабки 2та ўйинида ғалаба нималигини билмади. Қолаверса, Ханс-Дитер Флик жамоаси жорий йил ҳисобидан 8та расмий учрашувда ҳам гол қўйиб юборди. 

*** Испания термаси ЖЧнинг 2та ўйинида 8та гол урди. Бу «қизил фурия»нинг ЖЧ тарихидаги энг яхши натижасидир.

*** Мануэль Нойер ЖЧда 18-ўйинини нишонлаб, гвардиячи дарвозабонлар рўйхатида 1-ўринга кўтарилди. 

*** Германия термаси 8 йилдан буён расмий ўйинда «қизил фурия»ни енголмаяпти - 4та мағлубият ва 3та дуранг.

*** Альваро Мората (Испания) ЖЧ тарихида қаторасига 2та ўйинда захирадан тушиб, гол урган испаниялик биринчи футболчи бўлди.

 

ИСПАНИЯ - ГЕРМАНИЯ - 1:1 (0:0) 

27 ноябрь. Ал-Хор. «Ал-Байт» стадиони. 68895 томошабин.

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Голлар: Мората (62) - Фюллькруг (83). 

Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Ляпорт, Родри, Альба (Бальде, 82), Бускетс, Педри, Гави (Н.Уильямс, 66), Ольмо, Асенсио (Коке, 66), Ферран Торрес (Мората, 54).

Германия: Нойер, Керер (Клостерманн, 70), Рюдигер, Зюле, Раум (Шлоттербек, 87), Гюндоган (Сане, 70), Горецка, Киммих, Мюллер (Фюллькруг, 70), Гнабри (Хофманн, 85), Мусиала.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (44) - Керер (37), Горецка (58), Киммих (60).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Альваро Мората (Испания).

 

Ўйин статистикаси

Испания             германия

Кўрсаткичлар 

7            Зарба                   11

3            Аниқ зарба         4

13          Қоида бузиш      11

6            Бурчак тўпи       5

2            «Офсайд»           5

64 фоиз   Тўп назорати         36 фоиз

 

ЯПОНИЯ - КОСТА-РИКА - 0:1 (0:0) 

27 ноябрь. Ал-Райян. «Аҳмад бин Али» стадиони. 41479 томошабин.

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия).

Гол: Фуллер (81).

Япония: Гонда, Ямане (Митома, 62), Йошида, Итакура, Нагатомо (Хироки Ито, 46), Эндо, Камада, Морита, Доан (Зюня Ито, 67), Сома (Минамино, 82), Уэда (Асано, 46).

Коста-Рика: Навас, Фуллер, Дуарте, Уостон, Кальво, Овьедо, Борхес (Салас, 89), Техеда, Торрес (Агилера, 65), Кэмпбелл (Чакон, 90+5), Контрерас (Беннетте, 65).

Огоҳлантиришлар: Ямане (44), Итакура (84), Эндо (90) - Контрерас (41), Борхес (61), Кальво (70).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Кейшер Фуллер (Коста-Рика).

 

Ўйин статистикаси

Япония           Коста-РИка

Кўрсаткичлар 

13          Зарба                   4

 3           Аниқ зарба         1

22          Қоида бузиш      9

5            Бурчак тўпи       0

0            «Офсайд»           2

57 фоиз          Тўп назорати        43 фоиз

 

1   ИСПАНИЯ     2  1   1 0    8-1    4

2   ЯПОНИЯ        2  1   0 1    2-2    3

3   КОСТА-РИКА    2   1 0    1        1-7       3

4  ГЕРМАНИЯ    2  0   1 1    2-3    1

 

3-ТУР. 1 декабрь (пайшанба)

23:55   ЯПОНИЯ - ИСПАНИЯ

23:55   КОСТА-РИКА - ГЕРМАНИЯ

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.