Бунунинг нархи ошди

Бунунинг нархи ошди

«Севилья» 2022 йилги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасидаги муваффақияти туфайли дарвозабон Яссин Буну трансфер нархини оширди.

Fichajes нашрига кўра, марокашликлар Бунунинг ўйини эвазига Испанияни (0:0, пенальтилар бўйича 3:0) жаҳон чемпионатидан чиқариб юборгач, «Севилья» 31 ёшли футболчи учун 40 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилмоқчи. Клуб, шунингдек, унинг шартномасида кўрсатилган 50 миллион евро товон пули сўрайди. 2022 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга қарши ўйинда Буну ўйин вақтида гол ўтказиб юбормади ва кейин пенальтилар сериясида иккита зарбани қайтарди. Марокашликлар 10 декабрь куни Қатардаги турнирнинг 1/4 финалида Португалия билан тўқнаш келишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.