Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугун 5-турда қайси терма жамоаларга қарши ўйнаймиз?

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугун 5-турда қайси терма жамоаларга қарши ўйнаймиз?

Айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда

Мусобақада дунёнинг 200 га яқин давлати қаторида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари шахматчилари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишяпти. Ёш гроссмейстерлардан иборат эркаклар терма жамоамиз 4 та турда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. 

Кеча ёшларимиз дунёнинг биринчи рақамли терма жамоаси ҳисобланган АҚШ билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Доминикан Республикаси шахматчиларидан 3:1 ҳисобида устун келганди. 

229149_original.jpg

Бугун Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 5-тур учрашувлари ўтказилади. Дунё рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон таснифида 34-рақам остида таснифланган Словакияга қарши баҳс олиб боради. Терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 9, Словакия эса 17-поғонадан жой олган. 

Жаҳон рейтингида 46-ўринни банд этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса бугун 5-турда дунёнинг 24-рақамли жамоаси Вьетнамга қарши дона суради. Бугунги ўзаро учрашув олдидан ҳамюртларимиз мусобақа жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 33, Вьетнам эса 38-ўринни банд этган.