“Реал”нинг уч мухлиси ҳибсга олинди
«Реал»нинг 3 нафар мухлиси «Барселона» футболчиларини ирқий камситгани учун ҳибсга олинди. Уларнинг бири вояга етмаган.
Форслар яна ғолиб чиқишди!...
Ўйиндан олдинги фикрлар:
Владо Радманович (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Барчага ассалому алайкум. Эртанги финалда ўйнаш учун иккала жамоа ҳам лойиқ эди. Эроннинг биздан бир устунлик жиҳати бор эди: бизга нисбатан осон гуруҳдан ўрин олди ва битта камроқ ўйин ўтказишди, тикланиш учун кўпроқ вақт бўлганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Уларни жуда ҳурмат қиламиз, аммо бизда ҳеч ким қўрқаётгани йўқ. Иккала жамоада ҳам ҳужум жуда кучли, эртага қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз. Футболчилармиз майдоннинг ҳар бир қисми учун курашиб, тартибли ҳаракат қилиши лозим. Бутун ўйин давомида юқори темпда ҳаракат қилишга уринамиз. Эроннинг барча ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Улар ҳақида барча маълумотга эгамиз. Умид қиламизки, ҳал қилувчи баҳсда омад ҳам биз тарафда бўлади. Қандай тактикада ўйнашимиз борасида эса бугун (матбуот анжумани ўйиндан бир кун олдин ўтказилган) кечқурун ёки эртага эрталаб бир қарорга келамиз. Жисмоний тайёргарлигимиз яхшиланиб бормоқда. Бу борада мураббийлар ишламоқда. Аммо, афсуски, футболчилар асосий вақтини ўз жамоасида ўтказади. Бу ердаги 1 ёки 2 ҳафталик йиғинда ниманидир ўзгартириш қийин бўлади.
Амир Галинои (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбек футболи ҳақида етарлича маълумотга эгамиз, мамлакатингиз ҳукумати футболга катта сармоя киритаётгани биз учун қувонарли ҳол. 2006 йил Малайзияда Эрон термасида мураббий бўлганман ва у ерда Ўзбекистон билан учрашганмиз. Ҳозир шу фикрни алоҳида айтмоқчиманки, Ўзбекистон техник ва инфратструктура яратишда катта ютуқларни қўлга киритибди. Эртага яхши финал гувоҳига айланамиз, деган умиддаман. Ҳали рақибни таҳлил қилишга улгурмадик, аввалги кузатишларимизга кўра, улар 2та тактикада ҳаракат қилишини ўргандик - 3та ҳимоячи ва одатий 4та ҳимоячи билан. Асосий ўрганишлар бугун бўлиб ўтади. Қирғизистондаги сафар туфайли Ўзбекистонни ўрганиш имкони бўлмади. CAFA мусобақаси ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Биз мусобақни ҳурмат қилган ҳолда тўлиқ таркиб билан иштирок этяпмиз. Эртанги ўйиндан роҳат олишга ҳаракат қиламиз.
Илк бор миллий жамоалар ўртасида ўтказилган CAFA Nation`s Cup турнири якунига етди. Сешанба оқшоми дастлаб, «Пахтакор» стадионида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтди. Унда Уммон терма жамоаси Аршад ал Алавининг ягона голи эвазига қирғизистонликларни мағлуб этди ва турнирнинг бронза медалига эга чиқди.
Ҳал қилувчи баҳсда эса мухлисларга тўла «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари беллашишди. Биринчи бўлим голсиз ўтди, аммо иккита хавфли вазият юз берди: биринчисида офсайд бизнинг жамоамиз жонига оро кирган бўлса, иккинчисида энди эронликлар дарвозаси мўъжиза туфайли дахлсиз қолди. Аммо иккинчи тайм бошида, аниқроғи - 48-дақиқада эронликлар форварди Сардор Азмун Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозасини аниқ нишонга олди. Шундан кейин ўйин охиригача бўлган кескин ва муросасиз курашларга қарамай, иккала жамоа ҳам гол ура олишмади. Учрашув 0:1 ҳисобида форсларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Эрон термаси мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон кумуш медалларга эга чиқди. Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги ўйинни ҳисобга олганда форслар билан 12 маротаба ўзаро турли мусобақа ва ўртоқлик учрашувларида тўқнаш келишган. Ва, фақатгина бир марта Эрон термасини мағлуб этганмиз. Яна бир ўйинда муроса йўли танланган бўлса, нақ 10та баҳсни бой берганмиз.
ФИНАЛ
20 июнь
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 0:1 (0:0)
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 34000 томошабин.
Ҳакамлар: Кирилл Левников, Егор Болховитин, Андрей Веретешкин (Россия).
Гол: Садор Азмун (48).
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Ҳожиакбар Алижонов (23.Жасур Яхшибоев, 90Қ1), 15.Умар Эшмуродов, 18.Абдулла Абдуллаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев (25.Ҳожимат Эркинов, 78), 10.Жалолиддин Машарипов (26.Аббосбек Файзуллаев, 71), 11.Остон Ўрунов, 14.Элдор Шомуродов.
Эрон: 1.Алиризо Бейранванд (12.Саид Ниёзманд, 11), 3.Эҳсон Ҳожисафи, 6.Саид Иззатуллоҳи, 8.Муртазо Пуралиганжи, 13.Муҳаммад Канани, 15.Рузбех Чешми, 17.Меҳди Гаеди (11.Воҳид Амири, 46), 18.Муҳаммад Мухебби, 23.Рамин Резаиян, 20.Сардор Азмун (5.Саид Карими, 75; 19.Саидмажид Ҳусайни, 90Қ3), 9.Меҳди Тареми.
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (39), Отабек Шукуров (90Қ7) - Меҳди Тареми (42), Муҳаммад Канани (66), Рамин Резаиян (90).
Четлатиш: Муҳаммад Канани (90Қ1).
3-ЎРИН УЧУН
20 июнь
ҚИРҒИЗИСТОН - УММОН - 0:1 (0:0)
Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 10000 томошабин.
Гол: Аршад ал Алави (71).
Қирғизистон: Эржан Токаев, Суюнбек Мамиралиев, Валерий Кичин, Тамирлан Козубаев, Кристиан Браузман, Эрбол Атабаев (Турсунали Рустамов, 46), Одилжон Абдураҳмонов, Алимардон Шукуров, Қайрат Жилгарбек Уулу, Мирлан Мурзаев (Эрнист Батирканов, 72), Гулжигит Алиқулов (Жоэль Кожо, 72).
Уммон: Иброҳим ал Мукаини, Маҳмуд ал Мушаифри, Холид ал Бреики, Аҳмад ал Ҳамиси, Аҳмад ал Кааби, Хариб ал Саади, Абдуллоҳ Фаваз (Жамил ал Яҳмади, 46), Салоҳ ал Яҳёи (Мусаб ал Мамари, 75), Аршад ал Алави, Абдулраҳмон ал Мушаифри, Муҳсин ал Гассани (Иссам ал Субхи, 46).
ТЎПУРАРЛАР:
Меҳди Тареми (Эрон) - 6та
Сардор Азмун (Эрон) - 4та
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) - 3та
Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон) - 2та...
* Турнирнинг энг яхши ўйинчиси ва бош тўпурари учун соврин бир футболчига - Эрон терма жамоаси ва Португалиянинг «Порту» клуби ҳужумчиси Меҳди Таремига топширилди. Форвард мусобақа давомида рақиблари дарвозасини 6 бор аниқ нишонга олди.
* Турнирнинг ҳалол ўйин учун - «фейр-плей» соврини Ўзбекистон миллий терма жамоасига топширилди.
Ўйиндан олдинги фикрлар:
Владо Радманович (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Учрашув биз кутгандек қийин бўлди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Кўпроқ ўйин ўтгазганимиз учун вазиятларни голга айлантиришда оқсадик. Гувоҳи бўлганингиздек, баъзи ўйинчиларнинг етишмаслиги сезилди. Ашурматов ва Алиқуловлар йўқлиги сабабли Насруллаев ва Абдуллаевни ўйнатишга мажбур бўлдик. ЖЧ саралашида биринчи саватчадан ўрин олганимизда бизга яхшироқ бўларди. Биласиз, Эрон кучсиз жамоа эмас. Ишонтириб айтаманки, Эронга қарши яна ўйнасак, мутлақо бошқача ўйин гувоҳига айланасиз. Бундай натижа бўлиб турганда, таваккал қилишга мажбур бўласиз. Гувоҳи бўлганингиздек, марказий ҳимоячилар ўрнига ҳужумкор ўйинчиларни майдонга туширдик. Биз АҚШга қарши ўртоқлик ўйинини режалаштиряпмиз. Умуман олганда, кучли рақибларга қарши майдонга тушиш биз учун муҳим. Футболда ҳар хил схемалар мавжуд. 3-5-2 тактикасини таҳлил қилишга ҳам кўп вақт кетади.
Амир Галинои (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): - Авваламбор, ўз барчага саломларимни йўллайман. Турнир ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳамюртларимизга раҳмат айтаман. Ўйин бошида кўп ҳолатлар юз берди, ўйинчиларимизнинг жароҳат олиши биз учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ўйиннинг иккинчи қисмида уларнинг ўрнига бошқаларни туширишга ҳаракат қилдик. Вазиятдан унумли фойдалана олдик. Имкониятлар тенг эди, Ўзбекистон ҳам ғалабага лойиқ ўйнади. Ўзбекистонга ҳам табрик йўллайман, улар ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Куни кеча айтганимдек, ўзбек футболида ривожланиш кузатилмоқда. Икки ўйинчимиз жароҳат олганида, дарвозабондан ташқари, иккинчи ўйинчимизни ўзгартирмоқчи эдик. Аммо у ўйинни давом эттиришини айтди. Бу бизни хурсанд қилди. 2006 йилдан бери ўзбек футболини кузатиб бораман ва етарлича маълумотга эгаман. Ўзбекистонга 10 марта ташриф буюрганман. Мамлакатда спорт соҳасидаги ўзгаришларни алоҳида таъкидлаш лозим. Менимча, Ўзбекистон ривожланиш йўлини топди. Авваллари шунга ўхшаш стадион тўлмасди. Мамлакат ривожланиши учун тўрт нарса муҳим аҳамиятга эга: хавфсизлик, иқтисод, режалаштириш, инфраструктура. Бу ерда ҳозир барчаси бор. Икки мамлакат ўртасидаги ўхшашликлари, инсон ресурслари алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон инфраструктурасини амалда кўрдик. Ўзбек футболини кузатиб бораман. Ёшлар жамоангиз яхши натижаларга эришмоқда. Ўзбекистонда бир вақтлар олтинга тенг авлод бор эди, бироқ улар аллақачон бутсаларини михга илишган. Ҳозирги авлод уларнинг ўрнини муносиб эгаллайди, деб ўйлайман. Футбол шундай нарсаки, натижага дарҳол эришилмайди. Бунга вақт керак. Биз кеча кечки овқатдан кейин кўчаларни бироз айландик. Меҳмонхонадан 500 метр юрганимизда бир ҳодиса юз берди. Ўзбек миллатига мансуб иккки киши келиб, бир расм кўрсатди. Бир расм кўрсатиб, бу сизмисиз деди. Мен билан бирга суратга тушишди. Сизнинг фамилиянгиз қийинроқ талаффуз қилинаркан деди. Сўзим охирида барчага яна бир бор миннатдорчилик билдираман.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Реал»нинг 3 нафар мухлиси «Барселона» футболчиларини ирқий камситгани учун ҳибсга олинди. Уларнинг бири вояга етмаган.
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789