САПЛ. 30-тур: Роналдуда яна «хет-трик»!
Криштиану Роналду («Ал-Наср») Саудия лигасининг ўзи иштирок этган охирги 5та ўйинида 3 марта «хет-трик»ка эришди.
CAFA Nations Cup турнири можаро билан бошланди. Қирғизистон 90+5-дақиқада ҳисобни очгач, Афғонистон ҳакам қароридан норози бўлиб майдонни тарк этди
Хабарингиз бор, кеча 10 июнь куни Бишкекда CAFA Nations Cup турнирига старт берилди. Дастлабки баҳсда, мезбонлар Афғонистон термасига қарши майдонга тушишди ва можаро билан якунланган ўйинда Қирғизистон бош жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалаба ёзилди.
Гап шундаки, ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+5-дақиқада қирғизистонлик футболчилар ҳисобни очишганди.
Голдан кейин афғонистонликлар бош мураббийи ва футболчилар бу вазиятда тўп қирғиз футболчисининг қўлига тегди деб ҳисоблаб, голни инобатга олган туркманистонлик ҳакамнинг қарорига норозилик сифатида майдонни эрта тарк этишди. Чоримурат Қурбонов эса афғонистонликлар майдонга қайтмагач, якуний ҳуштакни чалди – 1:0.
Шу тариқа, Қирғизистон "B" гуруҳида турнирни ғалаба билан бошлади. Афғонистонликлар эса CAFA томонидан жарима ёки дисквалификацияга учраши мумкин.
Кейинги тур ўйинлари 13 июнь куни ўтказилади.
CAFA Nations Cup. 1-тур
ҚИРҒИЗИСТОН – АФҒОНИСТОН – 1:0 (0:0)
Бишкек, Долен Омурзаков номидаги стадион
Кыргызстан: Токотаев (вратарь), Козубаев, Браузман, Мусабеков, Мурзаев (к), Сагынбаев, Абдурахманов, Жыргалбек уулу Кайрат, Атабаев, Молдожунусов, Джумашев.
Криштиану Роналду («Ал-Наср») Саудия лигасининг ўзи иштирок этган охирги 5та ўйинида 3 марта «хет-трик»ка эришди.
«Монако» Лига 1 турнир жадвалида кучли тўртликдан пастга тушмасликни кафолатлади.
«Штутгарт» жорий мавсум Бундеслигада 21-ғалабасини расмийлаштириб, бу борада ўз рекордини такрорлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789