«Челси» дарвозабон қидирмоқда

«Челси» дарвозабон қидирмоқда

Лондоннинг «Челси» клуби «Интер» дарвозабони Андре Онанани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

26 ёшли африкалик футболчининг трансфери ташаббускори «аристократлар» раҳбари Тодд Боули ҳисобланади. Тадбиркор «Интер»га товон пули сифатида дарвозабон Эдуар Менди ҳуқуқини таклиф қилишга тайёр. Онана ўтган ёзда Амстердамнинг «Аякс» клубидан Миланнинг топ клубига текинга ўтган эди. У 2027 йилгача шартнома имзолади. Жорий мавсумда Андре «А» серияда 16та ўйин ўтказиб, 14та гол ўтказиб юборган.

Шунингдек, Football Insider хабарига кўра, «Лидс»нинг 23 ёшли франциялик дарвозабони Илан Мелье ҳам «Челси» қизиқишлари доирасида турибди. «Товуслар» музокараларга тайёр ва футболчининг нархи 30 миллион фунтга баҳоланмоқда. Мелье жорий мавсумда АПЛда 27та ўйинда майдонга тушиб, 44та гол ўтказиб юборган ва 5та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.