«Челси» Обамеянгга қизиқмоқда

«Челси» Обамеянгга қизиқмоқда

«Челси» трансфер ойнаси якунигача «Барселона» форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Лондон клуби раҳбарияти Каталония клуби томонидан Обамеянг учун сўралаётган 30 миллион евро нархни пасайтириш учун келишувга жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсони ҳам киритмоқчи. Алонсо «Барса» билан ярим йилдан буён музокара олиб бораётганидан «Челси» ҳам хабардор. Бу орқали лондонликлар 33 ёшли габонлик форварднинг нархи 15 миллион евро атрофида пасайишига умид қилмоқда. Маълумот учун, Обамеянг январь ойида «Арсенал»дан Каталония клубига кўчиб ўтганди. У «Барса»даги 23 ўйинда 13та гол муаллифига айланган. Унинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.