Поттер рози, «Брайтон» ҳам...

Поттер рози, «Брайтон» ҳам...

«Челси» клуби янги бош мураббий масаласини ҳал қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Брайтон» бош мураббийи Грэм Поттер Лондон клуби таклифини қабул қилган, унинг клуби ҳам. Томонлар ҳужжатларни расмийлаштиришга яқин. Шимолликлар келишув эвазига 16 миллион фунт миқдорида товон пулига эга бўлишади. «Челси» тез орада «Брайтон» билан келишувни имзолаб, Поттерни клуб бош мураббийи сифатида эълон қилиши кутилмоқда. Лондон клуби раҳбарияти ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «Динамо» Загребга учралган мағлубиятдан кейин Томас Тухель истеъфосини эълон қилган эди. 49 ёшли немис мутахассиси «аристократлар» бош мураббийи сифатида ЕЧЛ, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолибликни қўлга киритганди. 47 ёшли англиялик мураббий қўл остида «Брайтон» АПЛ янги мавсумини муваффақиятли бошлаб, 13 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.