«Челси» учун ажойиб таклиф...

«Челси» учун ажойиб таклиф...

«Пари Сен-Жермен» раҳбарияти ўтган мавсумда ўзини етарли даражада кўрсата олмаган ҳужумчилар Гонсалу Рамуш ва Рандаль Коло-Муани хизматидан воз кечишга қарор қилган.

HITC нашрининг ёзишича, парижликлар «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимхенни қўлга киритишига бу икки ўйинчини қўйиб юборади. Маълумотларга қараганда, парижликлар ўз ҳужумчиларини «Челси»га таклиф қилган. «Аристократлар» раҳбарияти ҳали бу таклифга жавоб қайтаргани йўқ. «ПСЖ» 23 ёшли португалиялик Гонсалу Рамушни олиш учун «Бенфика»га 65 миллион евро тўлаган эди. «Айнтрахт»да порлаган Коло-Муани эса, пойтахтликларга 95 миллион еврога тушган. Айни пайтда Transfermarkt портали ҳар икки ўйинчининг трансфер нархи қарийб тенг ярмига арзонлагани қайд этилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.