"Челси" Винисиусга қизиқиш билдирмоқда

"Челси" Винисиусга қизиқиш билдирмоқда

Лондоннинг “Челси” клуби “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, деб хабар бермоқда Испаниянинг Марcа нашри.

 Манбага кўра, Винисиус клуб раҳбарияти томонидан етарлича қўллаб-қувватланмагани, айниқса, "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаганидан кейин ҳафсаласи пир бўлган. Футболчи унга нисбатан бундай муносабатда бўлиниши Мадрид клубидаги келажаги ҳақида ўйлашга мажбур қилаётганини айтган. 

 Ўз ўрнида "Реал Мадрид" раҳбарияти ҳам футболчидан норозилигини билдирмоқда. Уларнинг фикрича, Винисиус клуб обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи кўплаб можаролар туфайли "заҳарли вирус"га айланган. Шу муносабат билан томонлар ҳамкорликни тўхтатиши мумкин, айниқса бразилияликнинг ўзи 2027 йилгача амал қиладиган шартномани узайтиришга шошилмаётгани  бежизга эмас.

 Винисиуснинг потенциал харидорлари орасида "Челси" ва ПСЖ ҳам бор, улар воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борадилар.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.