Данило ҳам «аут»да!...

Данило ҳам «аут»да!...

Бразилиялик ҳимоячи Данило жароҳати туфайли Швейцария ва Камерун терма жамоалари билан ўйнамайди.

TNT Sports хабарига кўра, футболчи ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Сербияга қарши ўйинда чап тўпиғидан жароҳат олган. Кеча Данило текширувдан ўтди, унга тўпиғи чўзилиши ташхиси қўйилди. Шу муносабат билан 31 ёшли футболчи Швейцария ва Камерунга қарши гуруҳ босқичининг қолган ўйинларида майдонга тушмаслиги ва ЖЧ-2022 1/8 финалида майдонга тушиши ҳақида қарор қабул қилинди. Данило Бразилия терма жамоасида Сербия билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувни тўлиқ ўтказди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.