Давралар оралиғида: Назорат ўйинлари кучаймоқда...

Давралар оралиғида: Назорат ўйинлари кучаймоқда...

Амалдаги чемпионга боғлиқ асосий хабар шуки, польшалик ярим ҳимоячи Михаил Кухарчик 1,5 йиллик шартнома асосида «шерлар» сафига қўшилди.

 32 ёшли футболчи фаолиятининг катта қисмида Польша клублари шарафини ҳимоя қилган. Аниқроғи, «Легия»да 9 мавсум ўйнаган Кухарчик охирги 3 йилда «Погон» либосида тўп сурган. Михаил шунингдек, орада 1 мавсум Россиянинг «Урал» клубида фаолият юритган. Польша чемпионатида 5 марта ғолиб чиққан футболчи мамлакат кубоги ва суперкубогида 6 мартадан зафар қучган. Кухарчикнинг юқори лигалардаги умумий статистикаси: 328та ўйин ва 59та гол. Кубок баҳсларида эса 51та учрашув ўтказиб, 9та гол урган «Пахтакор»нинг янги вакили еврокубокларда ҳам етарлича тажриба тўплаган: 70та ўйин, 14та гол. Асосийси, Кухарчик Польша миллий жамоасининг 8та ўйинида иштирок этиб, рақиб дарвозасини 1 марта нишонга олган. 

Максим Шацких жамоасининг машғулотларига келсак, Драган Черан ва Шерзод Аъзамов яқинда сафга қўшилишди. Жамоа 16 июль куни Кухарчикнинг сўнгги дақиқаларда пенальтидан урган голи эвазига «Қизилқум»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. «Шерлар»нинг биринчи голларига Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилганини ҳам айтиш жоиз. 

«Пахтакор» - «Қизилқум» - 2:1 (1:0)

Голлар: Ҳожимат Эркинов (20), Михал Кухарчик (89-пен.) - Ислом Кенжабоев (50-пен.).

«Пахтакор»: Никита Шевченко (Отабек Боймуродов, 46), Дилшод Саитов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Достон Турсунов, Суннатилла Поёнов, Беҳруз Асқаров, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Муҳаммадали Ўринбоев, Кими Мерк, Михал Кухарчик.

«Шерлар» энди 19 июль куни Олма-отада «Қайрат»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Қозоғистон жамоаси матбуот хизмати «Марказий Осиё дербиси»га атаб, алоҳида ролик ҳам тайёрлади. Айтганча, «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов «Твиттер»даги саҳифасида «Қайрат» - «Пахтакор» ўйини жонли тарзда трансляция қилиниши ҳақида хабар берди. Тошкентликлар Қозоғистондан қайтишгач, 23 июль куни пойтахтда Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоа­сини қабул қилишади - яна бир дерби.

«НАВБАҲОР»

Кутилганидек, «Нефтчи» легионери Тома Табатадзе Наманган жамоаси таркибини тўлдиради, чоғи. Ҳар ҳолда, грузиялик ҳужумчи «Навбаҳор» машғулотларида кўриниш берди. Айтиш жоиз, Суперлигадаги дастлабки 13та турида «Нефтчи» сафида энг кўп вақт (13та ўйинда 1125 дақиқа) ҳаракатланган ва энг кўп гол (6та) урган Табатадзенинг амалда шартномаси бор. Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълум қилишича, «Нефтчи» футболчи трансфери учун 1,4 миллиард сўм сўрамоқда, «Навбаҳор» эса 700 миллион сўм таклиф этган. Кутилишича, наманганликлар яқин кунларда Тома Табатадзедан ташқари, Игнатий Нестеров ва Азим Аҳмедов трансферини ҳам расмийлаштиришади.

Бу вақтда Самвел Бабаян жамоасининг машғулотлари бир маромда давом этмоқда. Жумладан, «лочинлар» Яйпанда «Турон»га қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Ёпиқ тарзда ташкил этилган ва 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда «Навбаҳор» голига Лука Чермель муаллифлик қилди. 

«Турон» - «Навбаҳор» - 1:1

Голлар: Хуршид Мухторов - Лука Чермель.

«НАСАФ»

Қарши клуби аввалги ҳафта грузия­лик 31 ёшли ярим ҳимоячи Жаба Жигаури билан шартнома тузганини расман эълон қилди. Бу футболчи фаолиятининг асосий қисмини ўз мамлакатининг икки гранд жамоаси - «Динамо» (Тбилиси) ва «Динамо» (Батуми)га бағишлаган. Жигаури шунинг баробарида Франция, Македония ва Қозоғистон лигаларида ҳам ўйнаган. Таъкидланишича, Жаба майдонда марказий ҳужумчи ёки инсайд ролини ҳам бажариши мумкин. Дейлик, ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 марта ассистентлик  қилган. Жаба Жигаури - Грузия миллий жамоаси аъзоси (22та ўйин). Умуман, «Насаф» 5 нафар футболчини ижара сафарига юборди ва 4 нафари билан хайр­лашди. Демак, Азиз Холмуродов ва Нодир Мукаров «Турон»да, Шаҳзод Акрамов ва Жавоҳир Ўтамуродов «Олимпик»да, Маҳмуд Жўрабоев «Бухоро»да мавсум якунига қадар ижара муддатини ўташади. Шоҳмалик Комилов, Сардор Саъдуллаев, Азамат Сойибов ва Муҳаммад Раҳимов билан эса ўртадаги шарт­нома ўзаро келишув бўйича бекор қилинди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари 14 ва 15 июль кунлари тегишлича «Машъал» ҳамда «Шўртан»га қарши майдонга тушишди. «Аждарлар» Қаршидаги «Марказий» стадионида ташкил этилган дастлабки икки назорат баҳсида ҳам ғалаба қозонишди - «Машъал» 3:1 ва «Шўртан» 3:2 ҳисобида доғда қолдирилди. Эътиборли томони, ҳар икки баҳсда янги легионер Жаба Жигаури рақиб дарвозасига йўл топди.

«Насаф» - «Машъал» - 3:1

Голлар: Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Амонов, Жаба Жигаури - Собит Синдаров.

Фойдаланилмаган пенальти: Азиз Амонов.

«Насаф» (бошланғич таркиб): Умид Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Зафармурод Абдураҳматов, Дониёр Нарзуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Азиз Амонов.

«Насаф» - «Шўртан» - 3:2

Голлар: Жаба Жигаури, Марко Станоевич (пен.), Зафармурод Абдураҳматов - Асадбек Самариддинов, Шаҳбоз Нуриддинов.

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Акмал Мозговой, Жўрабек Маннонов, Суҳроб Нуруллоев, Матеус Лима Круз, Жаба Жигаури, Бекжон Раҳматов, Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ғолиб Ғайбуллаев, Марко Станоевич, Зафармурод Абдураҳматов, Дониёр Нарзуллаев, Шерзод Насруллаев, Азиз Амонов, Жавоҳир Шокиров, Зафар Ҳакимов.

«Насаф» энди 19 июль куни Қаршида Тожикистон чемпиони - «Истиқлол» билан куч синашади. Дарвоқе, championat.asia сайти хабарига қараганда, «Насаф»га Кот-д~Ивуар термаси, «Манчестер Сити» ва «Суонси» клублари собиқ ҳужумчиси Уильфрид Бони хизмати тавсия этилган, лекин қаршиликларга унинг 34 ёшда эканлиги, боз устига, анчадан буён ўйнамаётгани (transfermarkt маълумотига кўра, охирги расмий ўйини 2022 йилнинг март ойида кузатилган) маъқул келмаган.

ОКМК

Олмалиқ клуби 2 нафар футболчи билан хайрлашди. Гап кўп йиллар давомида ОКМК шарафини ҳимоя қилган Мурод Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов ҳақида кетмоқда. Улар билан ўртадаги битим ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Шунингдек, мавсум бошида Грузиянинг «Самгурали» клубидан келган Иракли Рухадзе ватанига қайтди. У жорий мавсум якунига қадар «Телави»да ижара муддатини ўтайди. Қолаверса, Ўзбекистон олимпия термасига номзод ўнг қанот ҳимоячиси Элдор Бегимов ижара асосида «Олимпик»ка кетди, иқтидорли ҳужумчи Бобур Собиров эса «Қўқон-1912»га.  

ОКМК матбуот хизмати хабарига кўра, футболчилар ва мураббийлар навбатдаги машғулотларга киришишдан олдин клуб шифокори Ислом Абаевни алоҳида олқишлашди. Баён этилишича, у 6 июль куни дўстлари билан Чирчиқ дарёси бўйида дам олаётган паллада сувда оқиб кетаётган 10 ёшли болакайни қутқариб қолган. 

«ҚИЗИЛҚУМ»

Мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўраётган «Қизилқум» Олмалиқдаги «Металлург» стадионида Про лига иштирокчиси «Хоразм» билан куч синашиб, 1:1 ҳисобига кўнди. Жамоа голига Алишер Саноев муаллифлик қилди. Мазкур баҳсда бир қатор янги футболчилар «Қизилқум» сафида дебют қилишди. Улар «Пахтакор» билан назорат ўйини (1:2)да ҳам майдонга тушишди. 

«Қизилқум» - «Хоразм» - 1:1

Голлар: Алишер Саноев - Улуғбек Шарипов.

«Қизилқум» (бошланғич таркиб): Жавоҳир Илёсов, Самандар Шукруллаев, Николай Тарасов, Бахтиёр Гургенов, Шерали Жўраев, Ислом Тошпўлатов, Ифеаньи Ифеаньи, Гиорги Кухианидзе, Ислом Кенжабоев, Марко Симоновский, Акаки Шулая.

«Пахтакор» - «Қизилқум» - 2:1 (1:1)

Голлар: Ҳожимат Эркинов (20), Михал Кухарчик (89-пен.) - Ислом Кенжабоев (50-пен.).

«Қизилқум»: Жавоҳир Илёсов, Шерали Жўраев, Самандар Шукруллаев, Николай Тарасов, Бахтиёр Гургенов, Алишер Саноев, Ифеаньи Ифеаньи, Гиорги Кухианидзе, Акаки Шулая, Ислом Кенжабоев, Марко Симоновский.

Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Азиз Усмонов, Ислом Тошпўлатов, Мурод Раҳматов, Ойбек Нурматов.

Туркманистонлик 25 ёшли ҳимоячи Бахтиёр Гургенов фаолияти давомида «Олтин аср» ва «Копетдоғ» клубларида ўйнаган. Шимолий македониялик ҳужумчи Марко Симоновский эса 31 ёшда, бўйи - 185 сантиметр. Фаолияти давомида Қозоғистонда «Жетису» ва «Шахтёр», Россияда «Амкар» шарафини ҳимоя қилган футболчи Косованинг «Дрита» клубидан таклиф этилди. Грузиялик Акаки Шулая 26 ёшда. Ҳужумкор ярим ҳимоячи охирги мавсумлар «Торпедо» (Кутаиси)да ўйнаган. 

«БУНЁДКОР»

Хабарларга қараганда, «қалдирғочлар» Қирғизистон миллий жамоаси ҳимоячиси Қайрат Жиргалбек уулуга қизиқишмоқда. Айни пайт Қозоғистоннинг «Аксу» клубида ўйнаётган бу футболчининг амалдаги шартномаси йил якунигача мўлжалланган. «Бунёдкор»­нинг янги бош мураббийи Александр Крестинин Қирғизистон термасидаги фаолияти орқали Қайратни жуда яхши билади. Айтганча, «Бунёдкор»да жорий йил охиригача мўлжалланган шартнома асосида иш бошлаган россиялик мураббий штабига қирғизистонлик мутахассис Игорь Кудренко қўшилди. Крестинин у билан олдин ҳам бирга ишлаган.

«ОЛИМПИК»

Темур Кападзе жамоаси 12 июль куни Туркияга жўнаб кетди. Пойтахликлар мамлакат ғарбида жойлашган Испарта шаҳрида шуғулланиб, 3та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштиришган. Умуман, Туркия йиғини 24 июлга қадар давом этади. Спарринг-рақиблардан бири - мавсум-2019|2020да Туркия чемпиони бўлган «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси. Бу ўйин 20 июль санасига белгиланган. «Олимпик» бунга қадар 18 июль куни (бугун) маҳаллий «Испарта 32 Спор» клуби билан куч синашади. 22-санада эса «Ал-Марҳия» (Қатар) рақиб бўлади. Таркибда ўзгариш ҳам бор: «Металлург»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов мавсумнинг иккинчи ярмида «Олимпик» шарафини ҳимоя қилади. Суперлига биринчи даврасида 9 ўйин ўтказиб, 2та гол урган футболчи Туркияда жамоа машғулотларига қўшилди.

«НЕФТЧИ»

Фарғоналиклар 6 июль куни Екатеринбургда «Урал»га қарши жавоб ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

«Урал» (Россия) - «Нефтчи» - 3:0 (1:0)

Голлар: Тимур Аюпов (33), Алексей Каштанов (55), Гилерлерме Шеттина (81).

«Нефтчи»: Владимир Назаров, Зоир Жўрабоев, Умар Адҳамзода, Шароф Муҳитдинов, Улуғбек Ҳошимов, Абдуллоҳ Олимов, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Билолхон Тошмирзаев.

Захира: Асрор Кенжаев, Акбар Тўраев, Нодир Неъматхонов, Дониёр Валиев, Аббос Ғуломов.

Янгиликларга тўхталсак, «Турон» ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев фаолиятини ижара келишуви асосида «Нефтчи»да давом эттиради. 1997 йили Наманган вилоятида туғилган Тошмирзаев жорий мавсум «Турон»нинг 13та ўйинида (1072 дақиқа) 2та самарали узатма қайд этганди. Унинг Суперлигадаги умумий статистикаси: 60та ўйин, 2та гол ва 4та ассист. Жорий йил бошида «Нефтчи»га келган украиналик ярим ҳимоячи Юрий Бат­юшин эса жамоадан кетди. У мавсумнинг биринчи даврасида «Нефтчи»нинг 6та ўйинида асосан захирадан майдонга тушиб, 68 дақиқа ҳаракатланди ва 1та гол ассистенти бўлди. 

«МЕТАЛЛУРГ»

Бекобод жамоаси таркибида ҳам ўзгаришлар кўп. Хусусан, «Сўғдиёна»дан кетган Искандар  Шайқулов мавсумнинг қолган қисмида «Металлург» шарафини ҳимоя қилса керак. Мавсум биринчи ярмида 9та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ярим ҳимоячи «Локомотив»га қарши назорат учрашувида «Металлург» либосида майдонга тушди. Шунингдек, Бекобод жамоа­си «Нафт» (Эрон) сардори, бўйи деярли 2 метр (196 сантиметр)га тенг 31 ёшли ҳимоячи Ризо Язадандустни ўз сафига қўшиб олди. Олдинроқ Сардор Абдураимов ва Шаҳзод Убайдуллаев «Металлург» сафига қўшилишганди. «Темирйўлчилар» билан назорат ўйинига келсак, унда кучли томон аниқланмади - 1:1.

«Локомотив» - «Металлург» - 1:1 

Голлар: Рустам Соиров - Далер Шарипов.

«Металлург»: Акмал Ортиқов, Иван Йосович, Керим Палич, Шаҳзод Ғофурбеков, Забиҳилло Ўринбоев, Аброр Тошқўзиев, Дамир Темиров, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Абдураимов, Искандар Шайқулов, Шаҳзод Убайдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Иззатилла Пўлатов, Худойшукур Сатторов, Беҳруз Шодмонов, Ҳусниддин Ғофуров, Далер Шарипов, Бектемир Абдуманнонов, Владислав Касминин, Владимир Вагин.

«СУРХОН»

Термиз клуби ҳимоячи Артём Филипосян ва ҳужумчи Қадамбой Нурметов билан шартнома бекор қилинганини тасдиқлади. 35 ёшли Филипосян жорий мавсум «Сурхон»нинг атиги 2та ўйинида майдонга тушган бўлса, 27 ёшли Нурметов 3та баҳсда иштирок этди.

«АНДИЖОН» 

Александр Хомяков жамоаси 12 июль куни Хўжандда «Эсхата»га қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида устун келди (бир ой олдин ўтказилган ўзаро ўртоқлик учрашуви 1:1 ҳисобида якунланган эди, бу сафар Фарҳод Бекмуродов, Илҳом Абдуғаниев ва Суҳроб Бердиев урган голлар «Андижон»га ғалаба келтирди. 

«Эсхата» (Тожикистон) - 

«Андижон» - 2:3 (1:2)

Голлар: Бахтиёр Зарипов (40, 55) - Фарҳод Бекмуродов (17), Илҳом Абдуғаниев (30), Суҳроб Бердиев (85).

Фойдаланилмаган пенальти: Ойбек Абдуғаффоров (66, Э.).

«Андижон»: Моҳир Комилов, Ильдар Маматказин, Ислом Маматказин, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуродов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Абдунабиев, Саидумар Содиқов, Бобур Фарҳодов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Абдураҳмон Комилов, Абдулатиф Ойбеков, Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев, Сардор Каримов, Владимир Бубанья, Аббос Эргашбоев, Саидмурод Каримов, Оятилло Обиджонов, Леван Арвеладзе.

Тожикистонда «Андижон» машғулотларига «Анталияспор» U-21 жамоаси ярим ҳимоя­чиси Меҳмет Илҳан қўшилди. У Туркия жамоаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик келишуви натижаси ўлароқ, кўрикдан ўтади. Айтиш ўринли, 19 ёшли футболчи ёзги йиғинда бош мураббий Нури Шахин томонидан «Анталияспор» асосий таркибига жалб қилинган. Эслатма, «Андижон» қишда Рубин Хебай билан айнан «Анталияспор» тавсияси бўйича шартнома тузганди. Дарвоқе, албаниялик тўп­урарнинг ўзи ҳам клуб ихтиёрига қайтди. Қолаверса, биринчи даврада «Навбаҳор-фарм» шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Ғанихонов «Андижон» сафида шуғулланмоқда. Тожикистонлик Ахтам Назаров эса жамоадан кетди. Легионер футболчининг 2024 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Таъкидланишича, Ахтамов бемор қизчасига яқин бўлишни хоҳлаган ва клуб бунга қаршилик кўрсатмаган. Сардор Азимовнинг жароҳатдан қутулиб, сафга қайтганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Оёғидан жароҳатланган грузиялик Нодари Кавтарадзе эса жарроҳлик амалиёти учун Москвага жўнаб кетди.

Якшанба куни ўтказилган «Равшан» - «Андижон» ўйинида ғолиб томон аниқланмади - 1:1. Бунда Иброҳим Ғанихонов норасмий деб­ютини гол билан безади. Вақтида «Андижон»­да ўйнаган Тоҳир Мўминов бошқарувидаги Тожикистон жамоаси таркибида эса ҳамюрт­ларимиз Амиржон Сафаров ва Акобир Тўраев ҳам майдонга тушишди.

«Равшан» (Тожикистон) - 

«Андижон» - 1:1 (0:0)

Голлар: Тоҳир Малодустов (85) - Иброҳим Ғанихонов (75).

«Андижон»: Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуродов, Леван Арвеладзе, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Абдунабиев, Аббос Эргашбоев, Рубин Хебай.

Захирадан майдонга тушганлар: Игорь Литовка, Дилшод Комилов, Владимир Бубанья, Суҳроб Бердиев, Муҳаммадкарим Тои­ров, Саидумар Содиқов, Сардор Каримов, Иброҳим Ғанихонов, Меҳмет Илҳан.

«Андижон» навбатдаги ўртоқлик ўйинини 20 июль куни «Хўжанд»га қарши ўтказади.

«БУХОРО»

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа босниялик дарвозабон Лука Кукични ўз сафига қўшиб олди. У жамоадан кетган Никола Стошич ўрнини эгаллади. «Посушье» (Босния) клубидан таклиф этилган 30 ёшли кипернинг трансфери transfermarkt портали томонидан 300 минг еврога баҳоланган. Суперлига иккинчи даврасига Тожикистонда тайёргарлик кўраётган «Бухоро» бундан ташқари, икки нафар ҳужумчи - Шоҳруз Норхонов ва Жасур Холтўраев билан шартнома тузилганини эълон қилди. Фаолияти давомида «Истиқлол», «Обод», «Бунёдкор», «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» жамоалар шарафини ҳимоя қилган Норхонов Суперлиганинг 194та ўйинида 65та гол урган. Холтўраев эса «Шўртан», «Сурхон», «Металлург» ва «Қизилқум»­да ўйнаган. Эътиборлиси, Шоҳруз Тожикистоннинг «Равшан» клуби билан бўлган ўйиндаёқ гол уриб, «Бухоро»га ғалаба келтирди - 2:1. 

«Равшан» (Тожикистон)  — «Бухоро» - 1:2 

Голлар: Окран - Александар Станиславлевич, Шоҳруз Норхонов.

«ТУРОН»

Яйпан клуби 11 нафар янги футболчи билан шартнома тузди: Файзулло Жуманқўзиев, Азиз Холмуродов, Жавоҳир Алижонов, Нодир Мукаров, Абубакр Ашуров, Шаҳзод Раҳматуллаев, Шоҳмалик Комилов, Сардор Хурсандов, Акбар Абдурасулов, Абдураҳим Сайдуллаев, Равшан Хайруллаев. Жумладан, ярим ҳимоячи Файзулло Жуманқўзиев 2024 йилнинг охиригача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. «Насаф» вакиллари - ҳужумкор ярим ҳимоячи Aзиз Холмуродов ва ярим ҳимоячи Нодир Мукаров «Турон»да ижара муддатини ўташса, Шоҳмалик Комилов тўлиқ трансфер қилинди. Жамоа олдинроқ Сардор Абдураимов, Шоҳназар Норбеков, Азим Аҳмедов ва Қувондиқ Рўзиев билан хайрлашганди. Охирги хабарларга қараганда, Хушнуд Авилов ҳам «Турон»дан кетди. 

«Турон» ва «Навбаҳор» ўртасида ёпиқ тарз­да ташкил этилган «ўртоқлик» муроса билан якунланди - 1:1. 

«Турон» - «Навбаҳор» 1:1

Голлар: Хуршид Мухторов - Лука Чермель.

«Турон» 16 июль куни Қозонда «Рубин» меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ютқазди - 0:3.

«Рубин» (Россия) - «Турон» - 3:0

Голлар: Фамайе, Даку (2та).

«Турон» (бошланғич таркиб): Раҳим Давронов, Абубакр Ашуров, Аслиддин Тоштемиров, Хуршид Мухторов, Абдуғани Камолов, Абдулазиз Абдурашидов, Шаҳзод Раҳматуллаев, Нодир Мукаров, Файзулло Жуманқўзиев, Шоҳмалик Комилов, Азиз Холмуродов.

«ЛОКОМОТИВ» 

Мурод Тошматов - «Локомотив» футболчиси. Охирги 4,5 мавсумни ОКМКда ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи энди «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилади. Тошматов «Металлург» билан бўлган назорат ўйинида майдонга тушишга ҳам улгурди. Бу баҳсда томонлар 1тадан гол уришди.

«Локомотив» - «Металлург» - 1:1

Голлар: Рустам Соиров - Далер Шарипов.

«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Олег Зотеев, Ислом Қобилов, Жалолиддин Жумабоев, Манучеҳр Сафаров, Иван Соловьёв, Боян Найденов, Анвар Алижонов. Санжар Қодирқулов, Рустам Соиров, Шиме Жужул.

Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафоев, Маҳди Абдураимов, Маъруф Жумаев, Шерзод Комилов, Мурод Тошматов, Лазиз Мирзаев, Марат Бикмаев, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Али Абдураҳмонов, Жасур Холдоров.

«ҚЎҚОН-1912»

«Сурхон» билан хайрлашган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян «Қўқон-1912» машғулотларига қўшилди. Қўқонликлар шунингдек, ОКМКнинг ёш ҳужумчиси Бобур Собировни ўз сафларига қўшиб олишди. Абдужалил Маназаров - «Қўқон-1912»нинг яна бир янги футболчиси. 24 ёшли  ярим ҳимоячи мавсумнинг биринчи ярмида «Металлург»нинг 11та ўйинида майдонга тушганди. Ҳужумчи Мўмин Мелиев билан тузилган шартнома эса икки томонлама бекор қилинди. 26 ёшли футболчи жорий мавсум «Қўқон-1912» либосида 8 марта майдонга тушганини қўшимча қилиш жоиз.

Қўқонликлар шанба куни Биринчи лига иштирокчиси «Олимпия»га қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида ютқазишди.

«Олимпия» - «Қўқон-1912» - 2:1 

Голлар: Усмонов, Чўлпонов - Ислом Исоқжонов.

«Қўқон-1912» (бошланғич таркиб): Низомиддин Зиёвуддинов, Абдухолиқ Қурбонов, Александр Мерзляков, Жасур Ўринов, Бобур Акбаров, Авазхон Маматхўжаев, Абдужалил Маназаров, Ислом Исоқжонов, Санъат Шихов, Бобур Собиров, Анвар Ҳожимирзаев.

«ДИНАМО» 

Самарқанд клуби тайёргарлик жараёнини Қирғизистоннинг Иссиқкўл дам олиш масканида олиб бормоқда. «Динамо»нинг машғулотларида «Пахтакор»даги ўйинлари билан танилган Владимир Козак иштирок этяпти. Бундан ташқари, яқинда «Андижон-SGS»дан кетган Абубакр Мўйдинов ҳам Вадим Абрамов жамоасида. «Динамо» Қирғизистондаги йиғиндан ўрин олган дастлабки назорат баҳсида «Бунёдкор» ёшлар жамоаси (U-18)ни 10:1 ҳисобида доғда қолдирди. Алоҳида айтиш керак, ўйинда ёш ҳужумчи Элнур Саитмуротов 6та голга муаллифлик қилди. Самарқандликлар шундан кейин Қирғизистон чемпионати вакили «ОшМУ-Алдиер»га қарши майдонга тушиб, Кожо Жоэль томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишди - 2:0. Ошликларга қарши баҳсда «Динамо» кўригида қатнашаётган сербиялик Душан Милич ва Мирғиёс Сулаймонов (ОКМК) ҳам майдонга тушишди. Жамоанинг қўшни мамлакатдаги йиғини 24 июлга қадар давом этади.

«Динамо» - «Бунёдкор» U-18 - 10:1

Голлар: Саитмуротов (6та), Акопов, Маликов, Козак, Мўйдинов.

«ОшМУ-Алдиер» (Қирғизистон) - 

«Динамо» - 0:2 (0:0)

Голлар: Кожо Жоэль (50, 85).

«Динамо»: Равшан Ягудин (Фарҳод Раҳматов, 46), Хуршид Убайдуллаев, Душан Милич, Салим Мустафоев, Мирғиёс Сулаймонов (Валерий Акопов, 75), Дэррик Менса (Ҳазрат Турсунқулов, 46), Эркин Бойдуллаев, Юдаи Коике, Францис Нарх (Абубакр Муйдинов), Баҳодир Насимов (Шодиёр Олимжонов, 70), Кожо Жоэль.

«МАШЪАЛ»

Муборакликлар Қаршида ташкил этилган назорат ўйинида «Насаф»га бас келолмадилар - 1:3.

«Насаф» - «Машъал» - 3:1

Голлар: Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Амонов, Жаба Жигаури - Собит Синдаров.

Фойдаланилмаган пенальти: Азиз Амонов.

«Машъал» (бошланғич таркиб): Иззатилла Турсунов, Асан Ваниев, Муҳаммад­али Намозов, Саидмаҳмуд Ғуломов, Иброҳим Нўъмонов, Нурмуҳаммад Намозов, Яҳё Маъруфхўжаев, Анвар Жўраев, Яшнар Раҳмонов, Ислом Баротов, Нажмиддин Нормуродов.

«ШЎРТАН»

Ғузор жамоаси Қаршида «Насаф»­га жиддий қаршилик кўрсатди, аммо якунда мағлубиятни тан олди, барибир. Эътиборлиси, «Шўртан» 3та гол қўйиб юборган бўлсада анча яхши таассурот уйғотди.

«Насаф» - «Шўртан» - 3:2

Голлар: Жаба Жигаури, Марко Станоевич (пен.), Зафармурод Абдураҳматов - Асадбек Самариддинов, Шаҳбоз Нуриддинов.

«Шўртан» (бошланғич таркиб): Шерзод Абдураимов, Муҳриддин Зоиров, Жамшид Қобулов, Жаҳонгир Сафаров, Чориёр Турсунқулов, Жаҳонгир Ҳусанов, Жасур Умаров, Шаҳбоз Жўраев, Аброр Саримсоқов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Фарҳод Имомов.

«АРАЛ»

11 июль куни Олмалиқда «Қизил­қум»ни 4:1 ҳисобида енгган Нукус жамоаси навбатдаги назорат баҳсини «Пахтакор» U-21 билан ўтказди. Голларга бой ўйинда кучлар тенг келди - 3:3.

«ОЛИМПИЯ»

Биринчи лига вакили «Олимпия» назорат ўйинида Про лига иштирокчиси «Қўқон-1912»ни мағлубиятга учратди - 2:1.

«Олимпия» - «Қўқон-1912» - 2:1

Голлар: Усмомов, Чўлпонов - Ислом Исоқжонов.

«Олимпия»:  Хўжаев, Хананов, Жуматов, Неъматов, Ўрмонжонов, Иминжонов, Каримов, Маҳмудов, Шукруллаев, Қодиров, Чўлпонов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Суюнов, Мамажонов, Солиев, Шарипов, Баҳодиров, Турғунбоев, Солижонов, Иралиев, Икромов, Абдуллаев.