Де Брюйне шошилмаяпти

Де Брюйне шошилмаяпти

“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне жорий мавсум охирида шартномаси якунланиши муносабати билан клубни тарк этади.

“Сити” раҳбарияти 33 ёшли футболчини клубга эгалик қилувчи City Football Group холдингига қарашли жамоалардан бирига ўтишини истаяпти. Бу компания “Нью-Йорк Сити” (АҚШ),  “Мельбурн Сити” (Австралия), “Жирона” (Испания), “Труа” (Франция), “Мумбай Сити” (Ҳиндистон) каби бир неча жамоага эгалик қилади.

Бошқа томондан Кевин де Брюйнега Европанинг кучли лигаларидан ва Саудия Арабистонидан чорловлар бўлмоқда.

Энди бельгиялик чарм тўп устасига яна бир жиддий даъвогар пайдо бўлди. “Интер Майами” тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу клуб мутасаддилари Кевинни асосий трансфер нишони сифатида белгилади ва у  билан январь ойида музокара ўтказиб, трансферни тезроқ ҳал қилишни мўлжалламоқда. Футболчи келажакдаги фаолияти борасида хали бир тўхтамга келмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.