Де Лигт ҳамон «МЮ» нишонида

Де Лигт ҳамон «МЮ» нишонида

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт Англия Премьер-лигасининг топ-клубларининг қисқа рўйхатида қолмоқда.

Гап «Манчестер Юнайтед» ҳақида кетмоқда, унинг бош мураббийи Эрик тен Хаг аллақачон нидерландиялик футболчи билан Амстердамнинг «Аякс» клубида ишлаган. Журналист Флориан Плеттенбергнинг фикрича, де Лигт ҳақиқатдан ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг мақсадларидан бири. Эрик тен Хаг жамоаси «Эвертон»дан Жерред Брэнтуэйт ва «Лилль» ҳимоячиси Лени Йоро каби марказий ҳимоячиларни ҳам кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Англия кубогидаги ғалаба эвазига келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.