Деку ҳаракатни бошлади, «Барса» мухлислари ҳам...

Деку ҳаракатни бошлади, «Барса» мухлислари ҳам...

«Барселона» клуби мавсум олдидан Нико Уильямс ва Дани Ольмони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Marca хабарига кўра, Каталония клуби спорт директори Деку ўтган икки кун ичида Уильямс ва Ольмонинг агентлари билан учрашиб, футболчиларнинг трансферини муҳокама қилган. Қайд этилишича, Деку музокараларда ижобий ўзгаришларга эришган. Уильямснинг «Атлетик» билан келишувида 58 миллион евро товон пули кўрсатилган бўлса, «РБ Лейпциг» хавбеки Ольмонинг товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. Яна бир жиҳати Данининг шартномасида кўрсатилган товон пули миқдори фақат 20 июлгача амал қилади. «Барселона» мухлислари бу вақтда Никонинг трансфери учун пул йиғиш билан банд. Каталония клуби «TikTok»да Ламин Ямал янги мавсумдан бошлаб 19-рақам остида ўйнаши ҳақидаги видеони жойлаштирди. Изоҳларда эса жамоа мухлислари «Нико Уильямс трансфери учун» дея донат юборишни бошлашди. Қоидага кўра, донатлар миқдори киши бошига 1 евродан ошмайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.