Диас учун йил тугади

Диас учун йил тугади

«Реал Сосьедад»га қарши ўйинда жароҳат олган Браим Диас узоқ вақт майдонга туша олмайди.

«Реал» ярим ҳимоячиси Ла Лиганинг 5-турида (2:0) мушакларидан жароҳат олиб, биринчи бўлимда алмаштирилганди. Мадрид клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Браимда ўнг соннинг узун мушаклари шикастланиши аниқланган. Журналист Аранча Родригеснинг таъкидлашича, 25 ёшли марокашликнинг тикланиш даври тахминан 3 ойни ташкил қилиши мумкин. Бу мавсумда Диас «Реал» сафида 5та ўйинда қатнашиб, 1та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.