Пикфорд сотилиши мумкин
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Бугун, 20 май куни «Динамо» ПФК қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
«Унда жамоанинг сўнгги турларда қайд этган қониқарсиз натижалари сабабли клуб бош мураббийи Предраг Роган билан дўстона хайрлашилгани маълум қилинди. Сербиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилди. «Динамо» ПФК ҳамда мураббийлар ўртасидаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. «Динамо» жамоаси Предраг Роган ва Иван Йевичга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Динамо» жамоаси бош мураббийи этиб шу пайтга қадар клуб спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Шипилов тайинланди. Андрей Сергеевич «Пахтакор» мураббийлар штаби ва «Металлург» клуби бош мураббийи сифатидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. «Динамо» ПФК раҳбарияти катта масъулият юкланган жамоамизнинг янги бош мураббийига омад ва зафарлар тилайди», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, «Динамо» Суперлига 10-тури доирасида 23 май куни ўз майдонида ОКМК жамоасини қабул қилади. Самарқанд клуби сўнгги турларда «Навбаҳор» (0:1) ва «Металлург»га (1:2) қарши баҳсларда сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учраб, 6 очко билан сўнгги поғонада боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу Суперлигада мавсумдаги иккинчи истеъфо бўлди. Бунгача «Бунёдкор» Шуҳрат Мақсудов билан хайрлашган эди.
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубидан таклиф олди.
Леон Горецка Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олмаслиги эҳтимоли бор.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789